Давлат дастури ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Sun, 31/03/2019 - 18:34Жорий йилнинг 31 март куни туман ҳокими В.Рахимов Шамсназар маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда муҳтарам юртбошимиз томонидан қишлоқларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга фуқаролар ҳам “лаббай” деб жавоб беришлари кераклиги тушунтириб ўтилди. Учрашув қизғин мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.