Янги қуриб битказилган кутубхона фойдаланишга топширилди
Sat, 01/06/2019 - 11:50Жорий 2019 йилнинг 11 январ куни Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳар бир туманда кутубхоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йил 19 мартдаги 5 та муҳим ташаббусни туманда кенг тадбиқ этиш мақсадида бугун, 1 июн куни Пахтачи туманида 11 минг китоб фондига эга бўлган “Intellect” халқ кутубхонаси ҳамда инновацион ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.