"ZIYOVUDDIN TEXTILE" га биринчи пахта карвони келди!
Fri, 27/09/2019 - 09:23Бугун 27-сентябрь Пахтачи туманидаги "ZIYOVUDDIN TEXTILE" МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводига биринчи пахта карвони келди. Пахта 2019 мавсуми бошланиши муносабати билан қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан оқсоқоллар дуо қилишди. Туман ҳокими М.Хамдамов ўз сўзида ушбу йил пахта мавсумига барча шароитлар яратилиб, муносиб тайёргарлик кўрилганлигини ва барчани ушбу пахта йиғим теримида кутаринки кайфиятда иштирок этишига ишонч билдирди.
Барчага дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.
Туман раҳбарияти билан биринчи пахта ортилган карвон тантанали кутиб олинди.