Янги қуриб битказилган кутубхона фойдаланишга топширилди

Жорий 2019 йилнинг 11 январ куни Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳар бир туманда кутубхоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йил 19 мартдаги 5 та муҳим ташаббусни туманда кенг тадбиқ этиш мақсадида бугун, 1 июн куни Пахтачи туманида 11 минг китоб фондига эга бўлган “Intellect” халқ кутубхонаси ҳамда инновацион ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўқув марказида инглиз тили тўгараги ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракда 24 нафар кам таъминланган оила фарзандларига бепул таълим бериш кўзда тутилган. 6 ойлик ўқув курсини тамомлаган ёшларимиз бемалол инглиз тилида сўзлашиш имконига эга бўлишади.

“Кутубхона фондини жорий йилнинг 30 июн “Ёшлар куни” га қадар 20 000 га етказиш имкониятимиз бор,” – дейди кутубхона раҳбари, тадбиркор Ш.Мирзаев. Йил охиригача бу кўрсатгич 30 000 га етади.

Бу ердан туриб интернет тармоғи орқали республикамизнинг марказий кутубхоналари электрон фондидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги шубхасиз, ёшларимиз учун яратилган қулайликлардан бири бўлиб ҳисобланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM