"Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" туман ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг 17-моддасига асосан

        ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси 2018 йил 03 октябрь куни соат 16.00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида.

2. Туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва тунги хизматни самарали ташкил этиш бўйича Туман ИИБ бошлиғи ва Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ва масъулларнинг секторлар кесимида ҳисоботи тўғрисида.

3. Тумандаги тўртта сектор раҳбарларининг ўз секторларида учинчи чоракда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи.

4. Туман маҳаллий бюджитининг тўққиз ойлик ижроси тўғрисида.

5. Ташкилий масала.

6. “Обод маҳалла” дастури доирасида Дастурнинг ижросини бориши юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида.

7. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг тумандаги фермер хўжаликлари ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги баённомаси ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини Кенгашининг хулосаси тўғрисида.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисидаги қонун ижросини назорат қилиш мақсадида тумандаги мулкчилик шаклидан қатъй назар барча корхона ташкилот ва муассасаларда ушбу қонунга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш тўғрисида

9. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Жўраевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан 2018 йил учинчи чорак якуни бўйича ахбороти хақида.

 

Туман ҳокими                                                  В.Рахимов