Пахтачи туманида “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида Пахтачи туман ФВБ ходимлари томонидан қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан Дабусқалъа маҳалласида жойлашган 15-сон ДМТТда “Олов ҳам дўстдир – ҳам душмандир” мавзуларида тарбияланувчилари билан қизиқарли ўйинлар ва викториналар ўтказиш орқали болаларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.