Матбуот анжумани: “Ҳудудда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида

жами кўп қаватли уйлар сони – 46 та

Шундан;

Хонадон сони -1043 та

Аҳоли сони – 3650 та

 

Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва уни таъмирлаш, уларга туташ ер участкасини ободонлаштириш ишларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

Кўп квартирали уй-жойларнинг ташқи хожатхоналари дезинфекция қилиниб, ҳудуди тўлиқ ободонлаштирилди.

Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласи Истиқлол кўчасида жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари ҳудудидаги маиший чиқинди шоҳобчаси қайта таъмираниб, бир дона тунги ёритгич чироғи ҳамда кузатув камераси ўрнатилди.

Бундан ташқари Амир Темур маҳалласи Ҳамид Олимжон кўчаси ҳамда Мирзо Улуғбек маҳалласи Наврўз кўчасида кўп қаватли турар жой бинолари ҳудудида жойлашган маиший чиқинди шоҳобчаларини қайта таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси асосида кўп қаватли турар-жой бинолари атрофига 250 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Кўп қаватли турар-жой биноларини ҳудудини доимий равишда ободонлаштириш ҳамда тозалигини сақлаш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари ҳудудларга бириктирилиб, тозалик ишлари доимий равишда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда фаолият олиб бораётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти тугатилиб, бошқарув сервис компаниясига ўтказилди.

Ушбу ташкил этилган Бошқарув сервис компаниясининг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларида истиқомат қилиб келаётган аҳолига сифатли коммунал хизматларни кўрсатиш ҳамда турар жой биноларини таъмирлаш ишларини ўз ичига олади.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM