«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис»

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғоналарга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. 

Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини Пахтачи туманида таъминлаш мақсадида "Зиёвуддин инвест текстл" МЧЖ га қарашли иссиқхонада Пахтачи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Усмон Арнақулов ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлим бошлиғи Бобур Азизов бошчилигида Савдо-саноат палатаси туман бўлими, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда туманда фаолият юритаётган салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Президент томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва уларга молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлиги бўйича таклифлари тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM