Ажойиб инсон, моҳир раҳбар ва кўплаб шогирдларнинг устози Абдураҳмон Намозовнинг порлоқ хотирасига

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Абдураҳмон Намозов

 

Бешавқат ўлим моҳир раҳбар, қишлоқ хўжалиги соҳаси билимдони Абдураҳмон Намозовни орамиздан олиб кетди.

    Абдураҳмон Намозов 1950-йилда Хумор қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Дўнг қишлоғида туғилган. 1966-тилда шу қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 32-ўрта мактабни тугатиб, Самарқанд давлар университетининг математика факултетига ўқишга кирди. Ушбу олийгоҳни тугаллаб, дастлабки иш фаолиятини ўзи таҳсил олган мактабда ўқитувчиликдан бошлади. 1971-1972-йилларда армия сафида йигитлик бурчини ўтагач яна иш фаолиятини давом эттирди. У мактабда ёшларга математика фанидан сабоқ бериш билан бирга ёшлар етакчиси сифатида уларни турли тадбирларга жалб қилар, фаоллигини оширар эди. Унинг жонкуярлиги боис уни 1973-йилда Пахтачи раён комсомол қўмитасининг иккинчи котиби вазифасига сайлашди. 1974-йилдан 1978-йилгача шу ташкилотнининг раён қўмитасини бошқарди.

   Тиришқоқ, ташкилотчи, инсонлар кўнглига йўл топа оладиган  А. Намозов 1978-йилда раён партия қўмитаси учинчи котиблигига сайланди. У бу вазифада раённи иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, маърифий ва маданий биноларни барпо этишда ўз муносиб ҳиссасини қўшди. 1982-1984-йилларда А. Намозов Тошкент олий партия мактабида таҳсил олди.

     А. Намозовнинг кейинги иш фаолияти бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлди. У  1984-йилда туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғИ вазифасига тайинланди. 1995-йилгача шу вазифада фаолият юритган. А. Намозов туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшди. Шу даврда ўзининг билимини ошириш учун Самарқанд қишлоқ хўжалик  институтининг агрономия факултетида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олди. 1996-йилда туманимиздаги “Навбаҳор” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси вазифасига сайланган.  А. Намозовнинг ташкилотчилиги ва соҳасини  яхши билиши боис қолоқ хўжалиг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришда туманимизда илғорлар сафига кўтарилди.

   1998-2000-йилларда туман деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси вазифасида ишлаганида янгидан ташкил этилган хўжаликларга иқтисодий кўтарилиши ва моддий-техник базасини бойитишида кўмак, маслаҳатларини аямади. А. Намозовнинг 2000-йилдан то нафақага чиққунигача “Пахтакор” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси вазифасида фаолият юритди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба тўплаган.  А. Намозов нафақада бўлишига қарамай “Абдураҳмон Намозов” фермер хўжалигини ташкил этди ва мамлакатимизда олиб борилган иқтисодий  юксалишга муносиб ҳисса қўшиб келди. Шу билан бирга у жамоат ва ўзи истиқомат қилган маҳалланинг маънавий-маърифий ишларида фаол иштирок этди.

    Ишчан раҳбар, ташаббускор инсон  А. Намозовнинг халқимиз ва давлатимиз учун амалга оширган самарали меҳнати муносиб тақдирланган.  У бир неча бор вилоят ва туман Кенгашлари депутати этиб сайланган эди. Ҳукуматимизнинг кўплаб нишонларига сазовор бўлган А. Намозовга “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳам берилган эди.

   Ажойиб инсон, моҳир раҳбар ва кўплаб шогирдларнинг устози Абдураҳмон Намозовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

     Оила аъзолари

Турмуш ўртоғИ Намозова Роҳила 6 нафар фарзанд: икки ўғил ва 4 қизни турмуш ўртоғи Абдураҳмон Намозовдан сўнг вояга етқизиб тарбиялайди. 22-умумий ўрта таълим мактабида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб ҳозирги кунда нафақада қарилик гаштини суриб умр гузаронлик қилмоқда.

   

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM