Ипак қурти тарқатиш бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пиллачилик соҳасида кейинги йилларда катта ўзгаришлар бўлиб давлатимиз раҳбари пиллачилик соҳасига катта эътибор қаратди. Шу жумладан тутчилик соҳаларига катта эътибор берди. Бизнинг туманимиз ҳам 2022 йил 833 минг дона тут ниҳоллари касаначиларга тутзор барпо қилиш учун эктирилди. 2022 йил пилла мавсумида ипак қурти боққан оилаларга 1 (кг) пилла маҳсулоти учун тарози бошида 20 000 сўм ва давлат томонидан банк орқали 1(кг) пилла маҳсулоти учун 5000 сўмдан субсидия берилиб, фермер хўжаликларига тут парвариши ва пилла боқувчиларига ёрдам берганлиги учун 1(кг) пилла маҳсулоти учун  7000 сўмдан пул маблағлари берилди.

2023 йил пилла етиштириш озиқа базасини яратиш учун касаначиларимизга 519 минг дона тут ниҳоллари эктирилди ва пилла мавсуми бошланиб 1-апрелдан туманимизнинг ҳудудларидаги инкубаторияларга жонлантиришга қўйилди.

10-12 апрел кунлари Пахтачи туманида ипак қурти тарқатиш ишлари олиб борилади. Ҳар бир инкубаторияларда тарқатишга тайёргарлик кўрилган бўлиб аванс (бунак) сифатида ҳар бир қути пилла уруғи учун 1 (қоп) ун ва 5 (литр) ёғ маҳсулотлари тарқатиш учун тайёр қилиб қўйилган.

Тарқатилган ипак қуртини яхши парваришлаш учун қурт боқиш агротехникасига роя қилиш керак.

  1. Хоналарни дорилаш;
  2. Ипак қурти боқиш учун рапчак таёрлаш;
  3. 1-2 ёшида ипак қурти рапчакда сийрак боқишлиши керак, қалин қилиб боқилганда ипак қурти 5-ёшига келиб касаланади.
  4. Хона ҳароратлари 250 (градус) кам бўлмаслиги зарур.

2023 йил пилла қабул қилиш жараёнида тарозидан ўтган сифатли пилла учун 1(кг) пилла маҳсулоти учун 20 000 сўм нақт пул тарозининг бошида берилади ва 1(кг) пилла махсулоти учун ташкилот томонидан 5000 сўм пул маблағи берилади. Фермер хўжаликларига тут парвариши ва пилла боқувчиларига ёрдам берганлиги учун 1(кг) пилла маҳсулоти учун  7000 сўмдан пул маблағлари берилади.

Ҳудуд агрономлари билан боғланиш учун тел:

  1. Султонобод Пахтакор ва Нодим Зиёвуддин ММТП агрономи Омонов Собир тел: +998931460774
  2. Обод Деҳқонобод,  Ш.Қаҳҳоров,  Оқтепа  ММТП агрономи   Очилов Неьмат тел: +998942290075
  3. Б.Қ.Ражабов ММТП агрономи Эшмуродов Тожи  тел:  +998973666757
  4. А.Аллаёров олтин даласи ММТП агрономи Жўрақулов  Тўлқин  тел:  +998934345975
  5. Т.Кенжаев ММТП агрономи Мовлонов Ёқибжон тел:+998996212686
  6. Янги Диёр ЖУТ ММТП агрономи Искадаров Худойназар тел:+998930400857
  7. Ш.Назаров ММТП агрономи Норов Ўктам тел: +998883993076
  8. Р.Маҳмонов  ММПТ агрономи Бобоева Холбуви тел: +998995676912
  9. Н.Пўлатчи ММПТ агрономи Эшқобилова Ойша тел:  +998992520267

 

Зиёвуддин Силк МЧЖ корхонаси раҳбари:                       Т.Ҳайдаров

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM