Ислоҳатлар натижасини кўрмоқдамиз!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Миннатдорчилик хати

Ассaлому алайкум!

Самарқанд вилояти ҳокими ҳурматли Эркинжон Оқбўтаевич ва Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Яздонқулович.

Сизларнинг ташаббусингиз ва саъий-ҳаракатларингиз туфайли мен истиқомат қилаётган "ТИНЧЛИК" маҳалласида ҳам одамлар турмиш шароитларини яхшилаш, зарур инфратузулма яратиш борасида кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Агар ортга  назар ташлайдиган бўлсак бундан 5 йил муқаддам маҳалламизда кўчалар тор ва қум, лой ичимлик суви, электр таъминотида муммолар бор эди.

Шукр-ки бугунги кунга келиб қум ва лой ташлоқ кўчаларга асфальт ётқизилди. Тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Янги симёғочлар ва трансформаторлар ўрнатилди.

Маҳалламиздаги мактаб жорий таъмирланди. Янги замонавий Мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди. Ушбу 2 қаватли 120 ўринли масканда невараларимиз шаҳардагидан қолишмайдиган шароитларда тарбияланаяпти.

Маҳалла маркази биноси ҳам янгидан қурилиб кўркам қиёфага эга бўлди.

Маҳалламизда яшовчи кам таъминланганларга доимий равишда ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.
Хусусан икки нафар боқувчисини йўқотган маҳалладошларимизга уй қуриб берилди.

Бу ислоҳатлар ва ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин.
Муҳими буларнинг барчаси бизнинг кўз ўнгизмизда амалга оширилди.

ПАХТАЧИ обод масканлардан бирига айланмоқда.
Ёшларимиз иш билан таъминланаяпти уларга мотокультиватор ва шунга ухшаш асбоб -ускуналар берилиб, улар ўзини-ўзи банд қилишмоқда.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилиб уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаяпти.

Бу ишлардан бениҳоят мамнунмиз.
Фурсатдан фойдаланиб, ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА миннатдорчилигимни
билдираман.

Пахтачи тумани
Тинчлик маҳалласида яшовчи пенсионер
Сувон бобо Саксанов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM