Матбуот анжумани: Фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда маҳалла фуқаролар йиғинининг ўрни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2022 йилда юртимиз ва туманимиз маҳаллалари ҳаётида катта сиёсий тадбир маҳалла раиси сайлови ўтказилди.

Ушбу сайловда маҳалла учун жон куйдирадиган уни эртанги кунини фуқаролар ижтимоий-имқтисодий ҳаётини йўлга қўя оладиган улар учун харакат қила оладиган кучли раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил қилинди. Ушбу сайловда туманимиз фуқаролари ўз келажагига маҳалласининг ҳаётига бефарқ бўлмасдан ўзлари  муносиб деб билган маҳалла раисига овоз беришди. Хусусан, туманимизда амалдаги қонунларга мувофиқ сайловга тайёргарлик кўрилди. Кўмаклашуви комиссия аъзолари ва маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳлари томонидан маҳалла раисига қўйиладиган талаблар асосида, маҳаллада доимий яшови фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда, маҳаллада камида беш йилдан буён доимий яшаб келаётган, ташкилотчилик қобилиятига, иш ва ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга 2 нафардан 4 нафаргача, жами 289 нафар фуқаро номзод сифатида кўрсатилди. Улар орасидан 177 нафар номзод сараланди ва аҳоли томонидан 59 та номзод етакчи қилиб сайланди. Сайлов жараёнларида жами 14 минг нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди.

Туманимизнинг барча 59 та маҳаллада сайлов ўтказилди. Бу жараён қонунда белгиланган тартибда, очиқ, адолатли ва шаффоф ташкил қилинди. Сайловларда аҳоли томонидан муносиб деб топилган маҳалла раисларининг 31 нафари илгари шу вазифада ишлаган, 28 нафари биринчи марта мазкур вазифага сайланди.

Маҳалла раисларинг ёши бўйича таҳлилига кўра 12 нафари 40 ёшгача, 15 нафари 40-50 ёшгача, 29 нафари 50-60 ёшгача, 3 нафари 60 ёшдан юқори бўлган раислардир. Сайланган раисларининг маълумотига кўра 57 нафари олий, 2 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Мутахасислиги бўйича 7 нафари иқтисодчи, 3 нафари ҳуқуқшунос, 19 нафари ўқитувчи, 12 нафари муҳандис, 4 нафари агроном, 3 нафари қурувчи, 11 нафари бошқа мутахассисларни ташкил қилади. Бу йил маҳалла раисларининг 16 нафарини аёллар ташкил қилди. Сайлов жараёнлари оммовий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда доимий ёритиб борилди.

Ушбу сайлов жараёнларида аҳолининг фаоллиги юртдошларимизнинг жамиятдаги сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмаслиги ва ҳуқуқий онги ўсиб бораётганлиги, қолаверса давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганлигидан далолатдир.

Маҳалла бу кичик ватан у ҳар биримизнинг ўтмишимиз келажагимизни белгилаб берадиган даргоҳ бўлмоғи лозим.

Фуқароларимиз ёшларимиз маҳаллага нафи тегадиган маҳалла тақдирига бефарқ бўлмайдиган шаҳслар бўлиб бир ёқадан бош чиқариб харакат қилишса энг аввало маҳаллаларимиз, туманимиз, вилоятимиз ва юртимиз обод ва фаровон бўлиши аниқ.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM