Томорқа-даромад манбаи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Бугун ер эгаларининг дунёқараши ўзгармоқда. Меҳнат қилишда манфаатдор бўлишмоқда.Енг муҳими томорқасидан унумли фояланмоқда. Кўпчилик яхшигина даромад топмоқда. Айниқса хонадон аъзолари, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда. Кейинги вақтларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш , қишлоқ аҳолисини бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шулар инобадга олиниб жорий йилнинг январ ойидан бошлаб айрим фаолиятлар билан томорқасидан фойдаланганлар расмий банд тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг мехнат стажига қўшилади.Ў тизимнинг тартиб қоидалари қандай. Айнан қайси фаолият билан шуғулланган фуқаролар расман банд бўлганлар тоифасига киритилади.  Ушбу фаолият  турлари қуйидагилар Чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик ва гулчилик. Демак шу йўналишда томорқада фаолият кўрсатган фуқаролар расмий банд тоифасига киритилади.                                                                         Мамлакатимизда 5,5 млн дан ортиқ ер эгалари ихтиёридаги 502.8 минг гектар  ер майдонларида деҳқончилик қилинмоқда. Юртимизда етиштирилаётган  картошканинг 80 фоизини, сабзавод маҳсулотларини 71 фоизини,полиз,узум ва меваларнинг 55-60 фоизини, чорвачилик маҳсулотларининг 94 фоизидан ортиғи аҳоли хонадонларининг ҳиссасига тўғри келади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-апрелдаги Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамда 2020-йил 30- июндаги ” Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги”ги қарорлари асосида мамлакатимизда 651 та “Томорқа хизмати” МЧЖ лар фаолияти йўлга қўйилди. “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, томорқаларни шудгорлаш, экин экишга кўмаклашиш, кафолатланган кўчат, маҳаллий ва минерал уғитлар етказиб бериш, ихчам иссиқхоналар қуриш, етиштирилаётган маҳсулотларни қабул қилиб қайта ишлаш, ички бозорларга етказиб бериш ҳамда экспорт қилишда  аҳолининг ҳақиқий кўмакчисига айланмоқда.Халқимиз йилдан йилга томорқа қўшимча даромад манбаи эканлигини англаган ҳолда йилига 2-3 марта хосил олишни кўзлаб иш юритиш натижасида етиштирилаётган ҳосил миқдори ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини оддий омборларда сақлагандан кўра сунъий совутиладиган омборхоналарда сақлаш орқали маҳсулот вазнини максимал даражада сақлаб қолиш имконияти ошади. Шундай омилларни ҳисобга олган ҳолда етиштирилган маҳсулотларни йил давомида халқимиз дастурхонига етказиб бериш учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун давлатнинг эътибори камбағалчиликни қисқартириш, даромад топиш учун керакли манбаалар билан таъминлаш томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бу орқали эса бозорда озиқ овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва нарх  навони барқарорлигини сақлашга қаратилган. Аввал томорқадан фойдаланиш учун имтиёзли кредит олиш 3 йилгача эди. Аҳоли даромад топиб улгурмасдан қийналиб қолар эди.  Энди Президентимиз қарорига асосан кредит тулаш 7 йилга чўзилди. 0.01 сотих ерга 10 млн сўм иссиқхона қурадиган бўлсак, бу дегани 7 йилда ойига 130-140 минг сўмдан тўғри келади дегани. Бў фуқароларга жуда катта енгиллик бўлади. Томорқадан 2-3 мартагача хосил олиб ишлатиш мумкин. Шу билан биргаликда аҳолига қулайликлар яратиб бериш мақсадида сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан барқарор таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Мутахассислар маълумот беришича .Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра 2020- йил 30-июн  Сўв таъминоти оғир бўлган ҳудудларда аҳоли томорқаси ва сўв чиқариш мақсадида қарор тасдиқланди .Бу қарорда кичик ҳажмдаги артезан қудуқ учун 10 метрдан ортиқ бўлган вертикал сўв қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган миқдорда қилинган харажатларни 70 фоизини қоплаб бериш белгиланган.Аҳолига янада қулай ва енгил бўлиши учун  жамғарма томонидан “Томорқа хизмати” МЧЖ ҳам қўллаб қувватлаб келмоқда.  “Томорқа хизмати”нинг асосий вазифалари эса ер эгаларининг яқин кўмакчиси  бўлиб, улар томонидан етиштирилган сабзаводлар сақлаш ва харидорларни топишда кўмаклашишдир.   “Томорқа хизмати” корхоналари ташкил этилган ерларда хизматлар фаолияти бир ёқлама эди. Мисол учун қайсидир томорқа хизмати иссиқхона қуриш билан, қайсидир агро техника кўрсатади ва уларни эхтиёжлари йилдан-йилга кенгайиши кузатилмоқда. 2020-йилдан бошлаб кластер усулида аҳолини  қўллаб-қувватлаш бошланди.  Кластерлар аҳоли билан ҳар куни иш олиб боради. Истеъмол кўп бўлган товарлардан асосан сут, гўшт, тухум, паррандачилик йўналишлари учун мана шу маҳсулотларни барқарорлаштириш мақсадида “Томорқа хизматида” инкубатор йўналиши бор. Бунда жўжа очиб чиқиш аҳоли хонадонига уларни талабларидан келиб чиқиб арзон нархда етказиб бериш ва томорқа ер эгалари  ўз ҳудудида тухум ва гўшт етиштиради ва “Томорқа хизматига” қайта сотади.  Туманимизда қолаверса маҳаллаларимизда бундай фаолият юритаётган кўплаб оилаларимизни айтишимиз мумкин. Ана шундай оилалардан бири Худойқулов Ғайрат аканинг оиласи қиш фаслини иш фасли деб аташади. Қиш мавсумида эрта баҳорда экин экиш учун ерни тайёрлайдилар.Хонадонга борсангиз ишсиз одамни кўрмайсиз, Ғайрат аканинг турмуш ўртоғи тувак гул етиштириш билан фарзандлари ва ўзи асаларичилик билан шуғулланади. Хонадонда 200 қути асалари бўлиб,  йилига 4-5 тонна асал олади бу дегани йилига 300 000 000 сўм соф даромад дегани. Асаларичиликдан келаётган даромад маҳалламиз фуқароларини кўпчилигини қизиқтирганлиги боис ҳозирги вақтда асаларичилик билан шуғулланувчилар сони кўпаймоқда. Ғайрат ака уй шароитида асалари боқиш сирларини асалари билан қизиқувчи ёш оилаларга ўргатиб келмоқда. Бундан ташқари маҳалламизда 50 дан ортиқ оилалар асаларичилик билан шуғулланиб оилавий иқтисодини яхшилаб келмоқда ва шу билан биргаликда  маҳалламиз  аҳолисининг 10 та хонадондан 1 тасида  иссиқхона  мавжуд. Маҳалламиз аҳолисининг 70% томорқа орқасидан яхши даромад олади. Томорқадан саримсоқ, пиёз, исмалоқ, гулкарам ,кўкатлар,бодринг помидор маҳсулотлари маҳалламизда қишин-ёзин етиштирилади. Хулоса қилиб  айтадиган бўлсак аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоб қишлоқ хўжалиги махсулотларини кўпайтириш энг устувор вазифа саналади. 2025-йилга бориб Ўзбекистон ўрта даражадан  юқори даромад олувчи мамлакатлар қаторига ўтиши мақсад қилинган шуларни эътиборга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари улуши усишини таъминлаш зарур бўлади. Зотан қишлоқ хужалигидаги ислоҳотлардан мақсад иқтисодий фойда кўриш билан бирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.                                                                                                                

 

 

Ҳайит Элбеги МФЙ хотин-қизлар фаоли:                       Д.Холмаматова

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM