“Табассум ярашар аёл юзига!” 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Табассум ярашар аёл юзига,

Қулоқ тутинг гар г'ам чекса охига,

Аёлни қадирланг, аёлни асранг,

Асло озор берманг аёл зотига.

 

Аёл – авваламбор, она, оила аталмиш муқаддас қоʻргʻоннинг фариштаси, жамият устуни, ҳаётимиз файзи…

3C156C0BБу шунчаки баландпарвоз соʻзлар эмас. Биз аёлни қанчалик улугʻласак, унга қанчалик гʻамхоʻрлик қилсак, миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга шунчалик гʻамхоʻрлик қилган боʻламиз.

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гоʻзал ва мафтункор. Аслида оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу баракат киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар, мунис оналаримиз, опа-сингилларимиздир.

 

Маʻлумки, ҳар йили баҳорнинг илк ҳафтасида мамлакатимизнинг барча жойларида  8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари оʻтказилади. Унда аёлларга янада эҳтиром коʻрсатилиб, уларнинг шаʻнига самимий тилаклар билдирилади.

Хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат-эҳтиром коʻрсатиш, уларни коʻз қорачигʻидек асраб-авайлаш, машаққатли меҳнатларини қадрлаш ва муносиб рагʻбатлантириш, ижтимоий ҳимоялаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Истагимиз шуки, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Хайрли ва савобли мақсадни дилига туккан фидойилар сафида дадил қадам ташлаётган экансиз, бугунгидек тиниқ орзулар, бегʻубор мақсадлар ҳамиша ҳамроҳингиз боʻлсин.

Mirkamolim yolg'iz qolgan, meni uning yoniga qo'yinglar!” – To'ti  Yusupovaning so'nggi vasiyatiДарҳақиқат, аёл, бу — борлиқ коʻзгусидир. Унинг гоʻзаллиги оламни чарогʻон этади. Чунки унинг нияти пок, оʻзи пок. Шу боис боʻлса керак, аёлини авайлаб-асраган юртнинг келажаги порлоқ, деб нақл қилишади.  Ушбу қиёсни Ватанимизга ва унинг бири-биридан латофатли, оқила  оʻзбек аёлларига нисбат қилсак, хато боʻлмайди.

Аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва коʻрки. Аёллар билан ҳаётимиз гоʻзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Хотин-қизлари эʻзозланган, қадрланган юртнинг эса бугуни ва эртаси фаровон. Чунки аёл меҳнати билан жамият тоʻлақонли ривожланади, тараққий этади.

Шу боис мамлакатимизда хотин-қизларга муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш, уларни ҳаётдан рози боʻлишларини таʻминлашга алоҳида эʻтибор қаратилмоқда.

Маʻлумки, 2017 — 2021-йилларда Оʻзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёʻналиши боʻйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг асосида ҳар йили қабул қилинаётган Давлат дастурларида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият бошқарувидаги оʻрнини кучайтириш, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларининг бандлигини таʻминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эʻтибор қаратиляпти ҳамда бу борада коʻплаб чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси изчил таʻминланмоқда.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таʻминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар оʻртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш оʻринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор ёʻналишига айланди.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, гендер тенгликни таʻминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Юртимизда аёл раҳбарлар — вазирлар, ҳокимлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, банк ва компаниялар раислари, ҳуқуқ-тартибот идораларида, Қуролли Кучларимиз таркибида масʻул вазифаларда хизмат қилаётган опа-сингилларимиз сони ортиб бормоқда.

Хотин-қизлар ҳам зиммаларидаги масʻулиятни тоʻлиқ ҳис этиб, қайси соҳада боʻлмасин, самарали меҳнат қилиб, юрт равнақи, халқ фаровонлигига оʻзларининг муносиб ҳиссаларини қоʻшиб келишмоқда.

Шу билан бирга, оила, хотин-қизлар ва кексаларни қоʻллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг оʻзини оʻзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Маҳалла ва оилани қоʻллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилганини алоҳида таʻкидлаш жоиз.

Афсуски, узоқ йиллар хотин-қизларнинг қадр-қимматини жойига қоʻёлмадик, уларнинг жамиятдаги оʻрнини ҳис этмадик. Мамлакатимизда, айниқса, қиш­лоқ жойларда яшаётган аксар аёлларимиз оʻз муаммо ва ташвишлари билан ёлгʻиз қолганини, ҳаётнинг моддий ва маʻнавий қийинчиликлари остида эзилиб кетганини билиб билмасликка, коʻриб коʻрмасликка олдик. Яширишнинг ҳожати ёʻқ, мамлакатимизда ишсиз, доимий даромадга эга боʻлмаган хотин-қизларнинг дардини эшитиш учун шу чоққача ҳеч ким уларнинг эшигини тақиллатиб келган эмас.
Давлатимиз раҳбарининг ана шу воқеликка теран назар солиб: “Шундай оилалар борки, уйида оʻтиришга гилами ёʻқ, дори-дармон олишга пули ёʻқ, йигʻлашга коʻзида ёши ёʻқ. Бундай шароитда яшаётган аёлларнинг аҳволини ким тасаввур этади? Биз бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қоʻллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга коʻтарамиз”, деган ташаб­буси бу борадаги барча стереотиплар, қарашлар, ёндашувларга кескин оʻзгартириш киритди.

Айнан Президентимизнинг топширигʻи билан ташкил этилган Хотин-қизларнинг муаммоларини оʻрганиш ва ҳал этиш боʻйича республика ишчи гуруҳи фаолияти орқали хотин-қизларимизнинг коʻпгина муаммолари оʻз ечимини топмоқда.
Мазкур ишчи гуруҳ оʻз фаолиятини илгариги турли оʻхшаш гуруҳлар, комиссиялар, мониторинг, кузатув, назорат жамоаларининг тартиб-тамойилларидан фарқли равишда бевосита ҳаёт реалликларидан келиб чиқиб иш тутишга қаратди.

 

Пахтачи тумани Гулшан МФЙ Хотин-қизлар фаоли Саксанова Мавжуда

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM