“Бола тарбиясида аёллар маъсуляти”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

     

Зиёли аёлларимиз жамиятда ва оилада оʻз оʻрнини топади, айниқса бизнинг Худойберди        маҳалласида шундай оқила коʻп болалари аёлларимиздан бири фарзандларини ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга мураккаб маʼсулятини ва оналик бурчини шараф билан адо этган аёлларимиз Мустафайева Ойдин, Исломова Тошбуви, Ботирова Мусаллам, Омонова Боʻригул опалар маҳалламизнинг фахридир.

         Бугунги кунда давлатимизнинг сай-ҳаракати туфайли ҳожи оналар сафи кенгаймоқда. Бизнинг маҳалламизда ҳам Абдураимова Момосулув, Бобоқулова Собира, Туловова Комила оналар умра ҳажларига бориб Қурʼон ти ловатлар қилиб ҳожи оналар сафидан оʻрин олишди.

 

         “Қирқ жонидан кечиб ипак боʻлади” деганидек аёл ҳам оʻзининг барча истакларидан воз кечиб фарзандлари учун барча шарт-шароитларини ҳозирлайдилар.

Тарбия биздан коʻп нарсаларни талаб қилади.  Масалан, оила муқаддаслигини  чуқур англаш керак. Авлодлар оʻзгариши мумкин, йиллар бир-бирига оʻхшамаслиги мумкин. Аммо юракдаги меҳр-муҳаббат ҳеч қачон оʻзгармайди. Муҳаббат бу-  аввало инсон оʻзига ишониши, оʻзини ҳурмат қилиш учун ҳам жасорат талаб қилади. Фарзандлар оʻзидан оʻзи катта боʻлиб қолмайди уларга кийим, озиқ-овқат, уй-жой зарур. Шунингдек, албатта  таʼлим олиши учун шароит керак. Афсуски, ҳозирги кунда улар учун қоʻл телефони зарур деб ҳисоблашади. Бироқ фарзандлар тарбияси учун энг муҳими инсоний самимият ва ота-онанинг эʼтибори ва меҳр-муҳаббатидир. Шунақанги меʼёрлар мавжудки уларни оʻзгартириш мумкин эмас. Бу инсонниг биологик хусусиятлари ҳисобланади. 

Келажак авлодни тарбиялашда ота-она тенглиги,  меҳр-муҳаббатли ота- она, оила  керак

Ҳар бир бола оʻзи бир моʻжиза! Ҳар бир оила оʻзи бир салтанат! Шунинг учун оʻзаро  муносабатда жуда эҳтиёткорлик даркор. Донишмандларнинг таʼкидлашича:

Агар бола танқидий руҳда яшаса, у айблашни оʻрганади. 

Агар бола адоват билан яшаса, у уришишни оʻрганади.

Агар бола қоʻрқувда яшаса, у қоʻрқоқликни оʻрганади.

Агар бола афсусда яшаса, у афсусланишни оʻрганади.

Агар боланинг устидан коʻп кулишса, уятчан боʻлишни оʻрганади.

Агар бола қизиқиш билан яшаса, у ҳавас қилишни оʻрганади.

Агар бола уят билан яшаса, у айбдорлик ҳиссини оʻрганади.

Агар бола  қоʻллаб-қувватлаш билан яшаса, у оʻзига ишонишни оʻрганади.

Агар бола багʻрикенгликда яшаса, у сабрли боʻлишни оʻрганади.

Агар бола мақтов билан яшаса, у қадрлашни оʻрганади.

Агар бола  тан олиш билан яшаса, севишни оʻрганади.

Агар бола ростгоʻйлик ва адолатда яшаса, у ҳақиқат ва адолат нималигини  оʻрганади.

Агар бола хавфсизликда яшаса, у оʻзига ва атрофидагиларга  ишонади.

Агар бола  доʻстлик билан яшаса, у ер юзи  яшаш учун ажойиб жой эканлигини англайди.

Бола катталар билан боʻлган муносабатни сезмайди, унга вояга этганлик муаммоларининг коʻпини тушунишга берилмайди, деб ишониш нотоʻгʻри. Қоида тариқасида, бола вазиятларга, низоларга, нарсаларга, шароитларга эмас, балки унинг ҳаётидаги у ёки бу вазиятга ҳамроҳ боʻлган ҳиссий фонга коʻпроқ мойил боʻлади. Шуни тушуниш керакки, бола оʻзига хос тақлидчи боʻлиб, у оʻз феʻл -атвори, хулқ -атвори, одамларга боʻлган муносабатининг асосларини  онасидан қабул қилади, бундан ташқари, болаликдан муносабатлар асосларини баʻзи одамлар билан суҳбатда овознинг оҳангини тушуна бошлайди. Оила аʻзолари, муайян вазиятларда оʻзини тутишнинг аниқ намуналари). Натижада, онг ёшига келиб, бола биринчи шахсий хусусиятларини намоён қилганда,  оналар оʻзларининг феʻл -атвори, хулқ -атвори ва хулқ -атворининг квинтессенсиясидан бошқа нарсага дуч келмайдилар. Ота-оналар ва болалар оʻртасидаги муносабатлар асосан ташқи омиллар билан белгиланади, улар моддий фаровонлик, яшаш шароитлари ва оиланинг ижтимоий мавқеини оʻз ичига олади. То ички омиллар бу  оналар ва болалар оʻртасидаги муносабатларни белгилайди, шу жумладан  оналарнинг маданияти ва тарбияси, маʻнавият ва ахлоқ, оиланинг маʻнавий қадриятларини билиш, никоҳ, яқинлар оʻртасидаги муносабатлар. Ота-оналар ва болалар оʻртасидаги муносабатлар асосан оиланинг турмуш тарзи, фаровонлиги, хотиржамлик ва ишонч ҳисси, ҳар бир оила аʻзосининг хавфсизлиги, оилани қоʻллаб-қувватлаш ва ривожлантириш истаги билан белгиланади. Коʻп жиҳатдан, авлодлар оʻртасидаги муносабатлар  оналар ва болалар оʻртасидаги оʻзаро тушуниш билан белгиланади, бу бошқаларнинг эҳтиёжларига содиқлик ва багʻрикенгликка асосланган боʻлиши керак.Агар сиз осойишталик билан яшасангиз, сизнинг фарзандингиз ҳам осойишталикда яшайди.

10-ёшли болалар мувозанатли ҳаётни тез идрок этувчи, ишонувчан, ота-оналарига итоатли, ташқи қиёфа ҳақида коʻп эʼтиборсиз боʻлганлиги боис бу олтин ёш ҳисобланади. 

11-ёшли болалар организмида қайта қуриш юз беради, хулқ-атворида салбий иллатларни намоён қилади, кайфияти тез оʻзгаради, ота-оналарига нисбатан норозилик билдирувчи.

12-ёш тез жазавага тушувчан, дунёга нисбатан ижобий муносабат шаклланади, оʻсмирда оиласига нисбатан автономлик ва тенгдошларига таʼсири ортади. Уларда ақллилик, ҳазил-мутойибага мойиллик, чидамлилик, ташаббускорлик, ташқи қиёфа ва қарама-қарши жинсдагиларга эʼтибори орта бошлайди.

13-ёш оʻзининг ички дунёсига эʼтиборлик, интровертлик хос боʻладики, улар оʻзини оʻзи танқид қилишга, ва танқидларга нисбатан таʼсирланувчан, ота-оналарга танқидий муносабат билдирувчи, доʻст танловчи боʻлади, шунингдек бу даврда тоʻлқинланиш ва ҳаёжонланиш ортади.

14-ёш оʻсмирлардаги интроверсия экстроверсияга  алмашинади, шижоатли, хушмуомила, оʻзига ишонч ортади, бошқаларга эʼтибори ортади ва улар оʻртасидаги фарқни ажрата бошлайди.

15-ёш— бу ёшдагилар учун мустақиллик орттади, бу эса уларнинг оила ва мактаб билан богʻлиқ зоʻриқишларга дучор этади. Уларни гуруҳли ҳаракат қилишга ва гуруҳдагиларга мослашишга интилиши ортади.

16-ёш  оʻспиринлар ҳисобланиб, уларда мувозанатлашув,   ҳаётдан қувониш, ички мустақиллик, эмотсионал барқарорлик, муомалага мойиллик, келажакка интилувчанлик ортади.

Аввало, ҳар бир ота-она боʻлгʻуси фарзандини қизми ёки оʻгʻил бола эканлигини билишга қизиқади. Буни тиббиёт ютуқлари орқали     олдиндан аниқ айтиш имконияти мавжуд. Аммо, сиз тугʻулажак фарзандингизни қиз ёки оʻгʻиллигини билмагангиз маʼқул. У сизга кутилмаган “ёқимли воқеа” боʻлиб қолсин.  Сиз орзу қилган ва хоҳлаганигиздай фарзанд тугʻулмаса, ота-оналарнинг психикасига таʼсир этади. Натижада ота-оналар билан фарзанд оʻртасида меҳрсизлик, умидсизлик вужудга келади. Энг муҳими ота-она фарзандини қандай боʻлса шундай қабул қилиши лозим. Чунки, ҳар бир болада табиат томонидан берилган қабилият, характер мавжуд боʻлади. Ота-она фарзандни яратувчи эмас. Балки фарзандининг психологик хусусиятларини  тоʻгʻри шакллантириш ва ривожлантирувчисидир.  

Тарбияси огʻир болаларни пайдо боʻлишининг негизида нотугʻри тарбиялаш ётади. Ҳар бир бола ҳаётда оʻзини жисмоний ёки руҳий жиҳатдан қоʻллаб-қуватлашга эҳтиёж сезади.

Албатта, фарзандингизга етарлича меҳр бериб, айтганини муҳайё қилиб тарбияласангиз шунча яхши тарбияланади деб оʻйлайсиз. Аммо, ҳамма вақт ҳам бу тоʻгʻри келавермайди.  Болани  тарбиялашга тескари таʼсир этувчи бир қатор омиллар борлигини ҳам унутмаслик керак. Ҳар бир бола такрорланмас боʻлиб, оʻзига хос “дастур”га эга. Бир боланинг “дастур”и иккинчи боланикига умуман оʻхшамайди. Бу унинг тақдири. Болани тарбиялаш натижасида ота-онага богʻланиб қолиши керак эмас. 

Пахтачи тумани Худойберди МФЙ Хотин-қизлар фаоли Саксанова Мадинанинг

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM