ЗАРАРЛИ  ХАСВА : Ғалла кушандаси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

     Зарарли хасва буғдойнинг тўпланиш, най тортиш, бошоқ тортиш ва пишиш фазаларида зарар етказади. Зарарли хасва вояга етган ҳолда ўсимлик қолдиқлари ва барг хазонлари остида қишлайди. Март ойининг учинчи ўн кунлиги – апрель ойи давомида ғаллазорлар томон учиб тарқала бошлайди. Найчалаш даврида зарарланган поя бошоқ чиқармайди ёки бутунлай оқ бошоқ (яъни пуч) бўлиб қолади. Пишмаган бошоқ зарарланиши натижасида дон таркибидаги оқсил ва клейковина миқдори камайиб кетади. Бошоқдаги 2% донларнинг зарарли хасва билан зарарланиши бундай доннинг ун ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлиб қолишига олиб келади. Буғдой ҳосилдорлигини 60% гача камайтиради. ЗАРАРЛИ ХАСВА зарарлаган ғаллазорлардан олинган уруғлик доннинг униб чиқиши 50% гача камаяди. Зарарли хасва мавсумда 1 марта авлод беради.

ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ:

     Зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий восита бу ИНСЕКТИЦИД ҳисобланади.

     Зарарли хасвага қарши кўпгина кимёвий препаратлар ишлаб чиқарилган. Шунингдек,  хасванинг тухумига қарши биологик кураш чораларини ҳам қўллаш мумкин.

     ОВХ-600 ва Штангали пуркагич билан сепиш: Бунда 1 гектар майдонга 0.1 литр/га ҳисобида ИМИДАКЛОПРИД 20% таъсир этувчи моддали препарат қўлланиладиган бўлса 600 литр сувга 0.2 литр препарат қўшиб 2 гектар майдонга қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунда оддий челакка 5 литр сув солиб, 0,2 литр препаратни яхшилаб аралаштириб кейин  пуркагич баки ярим тўлдирилган ҳолатда  солиш керак бўлади.

Кичик томорқаларга моторли қўл пуркагичи билан сепган маъқул. Бунда 10 литр сувга 2,5 миллитр хисобида ИМИДАКЛОПРИД 20% таъсир этувчи моддали препарат қўшиб, 2,5 сотих майдонга сепилади.

    Бундан ташқари таъсир этувчи моддаси ЛЯМБДА-ЦИГАЛОТРИН 10% бўлган  препаратлар хам яхши самара беради. Сарф  меъёри  ИМИДАКЛОПРИД 20% таъсир этувчи моддали препарат билан бир хил бўлади.

Юқоридаги кимёвий воситалар синалган, самарали бўлгани учун ушбу  препаратлар  тавсия қилинмоқда.

Агромарказдан ёки ўсимликлар клиникасидан препарат харид қилганингизда қадоғига эътибор беринг. Қадоқда таъсир этувчи моддаси ёзилади.

     Агар сиз ортиқча сарсон бўлмайин десангиз ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ  Karantin.uz сайтига кирсангиз Ўзбекистондаги барча Ўсимликлар клиникалари ва Биолабараторялар рўйхати манзиллари билан келтирилган. Бундан ташқари синовдан ўтказилган, сифати текширилган Ўзбекистон Республикасида ишлатишга рухсат этилган препаратлар рўйхати ҳам келтирилган.

   Ўз ҳудудингизга яқин бўлган Ўсимликлар клиникасини осонгина топиб оласиз. Рўйхатдан ўтган барча препаратларни шу ўсимликлар клиникаларидан топишингиз мумкин.

          Ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин албатта Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахасиси билан маслаҳатлашинг БУ ОЛТИН ҚОИДА!

 

Ўсиликлар карантини ва ҳимояси Пахтачи туман бўлими инспекторлари

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM