Матбуот анжумани:Ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Пахтачи туманида 2022-йилда 717 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролар маниторинг қилиниб, 198 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, шундан (97 нафар аёллар ва 18 нафар ёшлар)  28 нафари норасмий меҳнат фаолияти билан бандлиги, 82 нафари тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилганлиги, 19 нафари вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлиги, 19 нафари турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланганлиги, 343 нафари меҳнатга лаёқациз эканлиги ва 58 нафари бошқа сабабларга кўра ишга жойлашиш хохиши бўлмаган фуқароларга мансублиги аниқланди.
 2023-йилда ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш борасида қуйидаги режалар белгилаб олинган.
Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги  965-сонли “Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида “ги Қарори ҳамда Пахтачи тумани ҳокимининг 2022-йил 12-октябрдаги №-382-7-102—Қ/22-сон Қарорига асосан 11 нафар фуқаролар захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон  “Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан субсидия ажратиш ҳисобига 14 нафар ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларни бандлиги таъминлашга эришиш режалаштирилган.
 Бундан ташқари, Ногиронлиги бўлган фуқароларга иш ўринларини яратиш ва мослаштириш бўйича субсидия ажратиш ҳисобига 2 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги  965-сонли Қарори асосида ишга қабул қилган фуқаролардан яъни квота иш ўрнидан ортиқ ишга қабул қилган фуқаролар учун субсидия ажратиш ҳисообига 2 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 
5 апрелдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 183-сонли қарори асосан турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилиб, сертефикатлар берилиб, ҳоким ёрдамчилари тавфсиялари асосида субсидиялар бериш эвазига бандлигини таъминлашга эришиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги №-799-сонли “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан ногиронлиги мавжуд фуқароларни вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш эвазига бандлигини таъминлашга эришиш белгилаб олинган.
2023-йилда  ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қуллаб қувватлаш мақсадида ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларга хизмат кўрсатилиб, турли корхона ва ташкилотларга доимий ишларга жойлаштириш режага асосан белгилаб олинган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM