Матбуот анжумани: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан ҳозирги кунда фуқароларга 170 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Хусусан Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан ўтган давр мабойнида 27300 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 302 та юридик шахслар, 2861 та якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликлари давлат рўйҳатидан ўтказилган бўлса 24137 та бошқа давлат хизматлари кўрсатилган. 
Бундан ташқари ўтган даврда туман аҳолисига 1752 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилган. Давлат хизматлари марказининг Чашма филиали орқали Қарнабота ҳудуди фуқароларига 700 га яқин Давлат хизматлари кўрсатилди.
Давлат хизматлари маркази томонидан хафтанинг шанба куни уйма-уй юриш натижасида 180 га яқин Давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 400 га яқин фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилган.   
Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан Давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини бузилиши, асоссиз рад этилиши юзасидан 100 га яқин махсус хабарлар берилди.
Қонунчиликни такомиллаштириш, давлат хизматларини такомиллаштириш юзасидан бошқармага 12 та таклиф юборилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM