Февраль ойида финал йўлланмаси учун баҳслар бошланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фахрийларимиз ўртасида декабр ойида республика бўйлаб Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлари Бирлашмаси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Бирлашма раиси кубоги" мини-футбол мусобақаси старт олганди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Ҳукумат рахбарлари кенгаши ҳузуридаги Байналмилал жангчилар ишлари  қўмитаси, "Жанговар биродарлик" халқаро иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Алфраганус университети хамкорлигида ўтказилаётган мусобақани финал учрашувлари 14-феврал куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.


Финал йўлланмаси учун  Андижон, Наманган, Фарғона вилояти Бирлашма фахрийлар футбол жамоалари бугун  Фарғона шаҳрида беллашдилар, Мусобақада 3-ўринни Андижон, 2-ўринни Наманган, 1-ўрин ҳамда финал йўлланмасини Фарғона вилояти фахрийлар футбол  жамоалари қўлга киритишди.

Турнирда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Фарғона вилояти кикбоксинг ассоциацияси раиси Шуҳрат Жўраев, Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи фахрийлари Бирлашмаси раиси ёрдамчиси-Эгамов Олимжон Фахрийлар Олий лигаси ташкилий қўмитаси раиси, Бирлашма раиси спорт ишлари бўйича ёрдамчиси-Нуриддин Бобоев ҳамда Фарғона, Наманган, Андижон вилояти Бирлашма раиси ва фаоллари иштирок этишди.
 
Эслатиб ўтамиз 7-февралда Самарқанд шаҳрида, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд вилояти жамоалари, 9-феврал Бухоро шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Бухоро вилояти фахрийлар футбол жамоалари, 11-феврал куни Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри, Сирдарё, Тошкент вилояти фахрийлар футбол жамоалари финал йўлланмаси учун баҳсларга киришади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM