Матбуот анжумани:Комплекс таркибидаги соҳалар бўйича 2022-йилда амалга оширилган ишлар, 2023-йилдаги вазифалар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тиббиёт соҳасида: Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди:

-Туман тиббиёт бирлашмасида гемодиализ маркази биноси капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадда жами 85 млн. сўм маблағ сарфланди. Шундан, 65 млн. сўм туман ҳокимлиги томонидан ажратилди, 20 млн. сўм туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди. Бу эса туманинг 13 нафар ўта оғир дардга чалинган фуқароларини  розилигига сабаб бўлди.

-Бирлашманинг МСКТ хонаси капитал таъмирланиб, тайёр ҳолга келтирилди. Ушбу мақсадда жами 100 млн. сўм маблағ сарфланди. Шундан, 25.0 млн. сўм туман ҳокимлиги томонидан ажратилди, 75 млн. сўм туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди. Бу эса туманнинг 152 минг нафар аҳолисининг розилигига сабаб бўлади.

-Бирлашмага қарашли тез ёрдам бўлими ҳамда автогараж таъмирланди. Ушбу мақсадда жами 50 млн. сўм маблағ сарфланди. Харажатлар туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди.  

-Бирлашмага қарашли Болалар бўлими жорий таъмирланди. Ушбу мақсадда жами 55 млн. сўм маблағ сарфланди. Харажатлар туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди.

- Маҳалла тиббий пунктлари 12 та контейнерлар базасида ташкил қилинди. Ушбу мақсадда жами 200 млн. сўм маблағ сарфланди. Харажатлар ҳомийларнинг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббиёт хизмат самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-215-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бирлашмага қарашли Т.Кенжаев ОШП оилавий поликлиникага айлантирилди;

-бирлашмада 72 та тиббий бригада шакллантирилди;

-Тумандаги жами 12 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида, шу жумладан, 1 та КТМП, 4 та оилавий поликлиника ва 7 та оилавий шифокорлик пунктларида 130 ўриндан иборат кундузги стационарлар шакллантирилди;

-бирлашмага қарашли 12 та БТСЁ муассасаларида, шу жумладан, 1 та КТМП, 4 та оилавий поликлиника ва 7 та оилавий шифокорлик пунктларида “Шифокор олди кўрик хонаси” ташкил этилган;

-йилнинг биринчи чорагида дезокамера тўлиқ таъмирдан чиқарилиб ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлаган;

-бирлашма ҳудудини кўкаламзорлаштириш мақсадида 3 дона сув чиқариш мосламаси (скважина) ўрнатилди;

-жорий йилнинг июн ойида бирлашманинг Болалар бўлими бирлашма маблағлари ҳисобига тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилди;

-физиотерапия бўлими жорий таъмирланди;

-қон қўйиш бўлими биноси таъмирланди;

-ошхона биноси фасади таъмирланди;

-туман КТМП базасида болалар бўлими ташкил қиинди;

-туман КТМП филиалида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди;

-тикувчилик хонаси ташкил қилинди;

        -5 турдаги физиотерапевтик аппаратлар сотиб олинди;

        -туманлараро хушёрхона ташкил қилинди;

        -туман тиббиёт бирлашмасига 2022-йил 1-июл ҳолатига 18 нафар врачлар ишга қабул қилинди;

-марказий шифохонанинг оқова тизимини яъни тозалаш иншооатини янги моделига алмаштирилди. Ушбу мақсадда 2 млрд.сўм маблағ сарфланди;

        -марказий шифохона биноси лифтини янгидан қилиш бўйича 350 млн. сўмга шартнома имзоланди;

-марказий шифохона бўлимларига рақамли видео кўзатув камераларини ўрнатиш учун 100 млн. сўмлик лойиҳа-смета ишлари якунига етиш арафасида;

-Туғруқ бўлимини жорий таъмирланди;

-Ходимларни ишга келиб-кетишини электрон назорати бўйича махсус дастур ва ускуналар ўрнатилиб, фаолияти ташкил этилди. Бунинг учун 16.5 млн. сўм пул маблағлари сарфланди;

-ходимлар учун ошхона ташкил қилиш ишлари давом этмоқда;

-тез ёрдам автомашиналарига ГПС тизими ўрнатилиб, уларни онлайн режимда кўзатувини ташкил қилиш учун диспетчерлик хонасига катта монитор ўрнатилиб, дастурий таъминоти фаолияти йўлга қўйилди;

-Ҳакимқул шифокор уйини ОШП га айлантириш бўйича ҳоким қарори қабул қилинди, таъмирлаш ишлари якунига етказилиш арафасида.

Тиббиёт бирлашмасида 2023-йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар: Бирлашмада жорий йилнинг кейинги 6 ойида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

        -лапароскоп аппарати сотиб олиш;

        -Хирургия бўлимини жорий таъмирлаш;

        -Тез ёрдам бўлимини жорий таъмирлаш;

        -Реанимация бўлимини жорий таъмирлаш;

        -Қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказини жорий таъмирлаш;

        -ЮКБ ни жорий таъмирлаш;

        -Бирлашмага бошқа вилоят ва туман шаҳарлардан келиб ишловчи врачлар учун туман ҳокимлиги томонидан 5 та хизмат уйларини олиб бериш;

        -Давлат тиббий суғуртасини туманда намунали ташкил қилиш ишларини амалга ошириш;

        -Бирлашманинг ёрдамчи хўжалигини ташкил қилиш;

        -Бирлашма бўлимларини ички тезкор алоқа воситалари (рациялар) билан таъминлаш;

        -МСБ ни биносини таъмирлаш;

        Ушбу ишларни амалга ошириш бўйича барча молиявий манбалар аниқ, ҳал этилган ва босқичма-босқич амалга оширилиб борилади.

Мактабгача таълим бўлими томонидан 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар: 2022-йилнинг якунига қадар 3-7 ёшли болалар 12 980 нафар ташкил этиб шундан, МТТларида қамрови 79.9 фоизни ташкил этиб, шундан 10 370 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлиб, Жумладан 39 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 632 нафар, 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида 268 нафар, ҳамда 168 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 4 140 нафар болалар қамраб олинган.

Туманимизда 2022-йилнинг якунига “Чоргуша” маҳалласида янгидан қурилган 2-ДМТТ ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарорига мувофиқ 2022-йил якунига қадар мактабгача таълим ташкилотларида 27 та мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳ очилди, 810 нафар 6-7 ёшли болаларни қамраб олинди.

Бундан ташқари 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб 5 та қувват ошириш бўйича мактабгача таълим вазирлиги билан битим имзоланди;

- бунда 400 нафар тарбияланувчиларни қамраб олиниб, 34 та ишсизларни иш билан таъминланди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудларда жойлашган МТТларига 207 (икки юзи етти) тонна кўмир ёқилғиси билан таъминланди.

2022-йилнинг 2-чоракда туман ҳокимимизнинг сай-ҳаракатлари билан маҳаллий бюжет ҳисобидан 15-ДМТТ ва 33-ДМТТларини 500 (беш юз миллион) сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармонинг 16-бандига асосан “Яшил макон” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан берилган 5 594 дона кўчатлар барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказилиб берилди.

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича “Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан” танловида иштирок этиб тумандаги 40-ДМТТини жорий таъмирлаш борасида ғолиб бўлди.

2022-йилда барча ДМТТларимиз янги ўқув жиҳозлари ва кўргазмалар билан таъминланиб келинмоқда.

Пахтачи туманиМактабгача таълим бўлими томонидан 2023-йил давомида белгиланган вазифалар: 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиянинг 4-бўлими 37-38-39-40-мақсадларини ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда..

Туманимизда 2023-йилнинг якунига келиб “Чашма” маҳалласида янгидан қурилаётган 8-ДМТТ ўз фаолиятини бошлайди ва 120 нафар тарбияланувчини қамраб олади, бундан ташқари МТТ йўқ маҳаллалардан 4 та 25 ўринли оилавий Мактабгача таълим ташкилотлари қамраб олиш орқали 120 нафар тарбияланувчини МТТиларга жалб қилиш орқали қамраб олиш 81,6 фоизни ташкил этади. Шундан 10 590 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлади;

2023-йил якунида Пахтачи туманида 12 980 нафар 3-7 ёшли болаларни ташкил этиб, тумандаги  МТТларда қамраб олиш 81,6 фоизни ташкил этиш кўзда тутилган.

Спорт соҳасида 2022-йилда амалга оширилган ишлар: Аҳолини спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт–шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт майдончалар (юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Wоркоут” (маҳалла ва кўча фитнеси)ни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Спорт иншоотлари  жами: 259 та, аҳолини спортга жалб қилиш кунлик сиғими 10 922 нафарни ташкил қилади. Гуруҳлар (секциялар сони) 475 та, шуғулланувчилар сони 6 186 нафарни ташкил этади. Пахтачи туманида режа асосида тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Туманда 2022-йилнинг ҳозирги кунигача 357 та оммавий спорт тадбирлари ва турли хил спорт мусобақалари ўтказилган. Жалб қилинган аҳоли сони 35 749 нафар, хотин-қизлар 15 374 нафар, қамров 23 % ни ташкил этади.

Шунингдек, бугунги кун ҳолатига аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 8.34 км саломатлик йўлаклари, 3.44 км узунликдаги велосипед йўлакчалари, ҳамда Истиқлол, Миркан ва Мирзо Улуғбек маҳаллаларида “Wоркоут” майдончалари қурилиб топширилди. 

Ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилятларини намоён қилишлари учун зарур шаройитлар яратиш мақсадида туманимизнинг Можор маҳалласида 5 млрд. 77 млн. сўм маблағ ҳисобига замоновий енгил конструкцияли Спорт мактаби қад ростлади. Мажмуада Олимпия спорт турларидан оғир атлетика, футбол, таеквондо ВТФ, паратаеквондо ВТФ, параенгил атлетика волейбол, баскетбол тўгараклари ташкил қилиниб, ёшларни доимий спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Туманда йил мабойнида спортнинг “Футбол”, “Фитнес нафосат”, “Фитнес замонавий эркаклар” турларидан клублар ташкил этилган. Мазкур спорт клубларига 300 дан ортиқ ёшлар жалб этилган бўлиб спорт турларидан мусобақа тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг 7-30 ёшгача 2 мавсум “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт йўналиши бўйича туманимиз ёшлари республика босқичида иштирок этиб 3 та олтин медални қўлга киритди.

Спортда эришилган ютуқлар. Туман шуғулланувчиларидан Ўзбекистон Чемпионати ва Кубокларида жами ғолиб ва совриндорлар жами 84 нафарни, Халқаро турнирлар ва Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар жами 21 нафарни ташкил этади.

Спорт соҳасида 2023-йилда режалаштирилган ишлар:

Тренерлар салоҳиятини ошириш, тренерларнинг сифат таркибини яхшилаш йўналишида
Ҳозирги кунда умумий Спорт мактабда 67 нафар тренерлар фаолият кўрсатади.

Шундан 2023-йилда:

15 нафар ( 22,38 %) Олий маълумотли ўқитувчилар сонини 26 нафар (38.80 %)га ошириб,  41 нафар (61.19 %) ўрта махсус–маълумотли ўқитувчиларни махсус сиртки юналишида укитишни режалаштириб 2025-йилга кадар 100% тренерларни олий маълумотли бўлишга эришиш.
3 нафар олий тоифали ўқитувчилар сонини камида 6 нафарга, 2 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар сонини камида 12 нафарга, 8 нафар иккинчи тоифали тренерни 20 нафарга ёки ҳозирги 13 нафар олий, биринчи ва иккинчи тоифалилар (19,40 %) улушни 38 нафар ёки (56,71 %)га кўтариш режалаштирилган;
Ўқувчиларга сифатли таълим–тарбия беришни ташкил этиш йўналишида
Туман шуғулланувчиларидан Ўзбекистон Чемпионати ва Кубокларида жами ғолиб ва совриндорлар жами ўтган йилги 84 нафарни ташкил қилган бўлса,  Халқаро турнирлар ва Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар жами ўтган йили 21 нафарни ташкил қилган бўлса, жорий йилда Ўзбекистон Чемпионати ва Кубокларида кутилаётган ғолиб ва совриндорлар сонини  130 нафарга етказиш кутилмоқда. Халқаро турнирлар ва Жаҳон чемпионатларида ҳам муносиб иштирок этиб ғолиб совриндорлар сонини 30 нафарга еткизиш режалаштирилган.
Спорт мактабида ҳозирги кунда 18 та спорт туридан 201 та спорт тўгаракларида 2 226 нафар шуғулланувчилар спорт билан мунтазам шуғулланаётган бўлса  2023-йил 1 чорагида 19 та спорт туридан яни оғир атлетика спорт турини ривожлантириш орқали спорт тўгараклар сонини 203 тага етказиб шуғулланувчилар сонини 2 246 нафардан ошишига эришиш режалаштирилган.
Мактабларни капитал реконструкция қилиш, капитал ёки жорий таъмирлаш, моддий техник базасини бойитиш.
Инвестиция дастури доирасида қурилаётган Амир Темур маҳалласида жойлашган марказий ўйингоҳни югуриш йўлагини асфалт ётқизиш.
Шамсназар маҳалласида жойлашган Хумор ўйингоҳини реконструкция қилиш, 40х20 ўлчамли универсал спорт зали қуриш.
5 ташаббус доирасида умумий ўртатаълим мактабларининг моддий техник базасини бойитиш:
Спорт мактабида 17 та спорт тури бўйича барчасига спорт жиҳозлари билан таминлаш ва бўндан ташкари оғир атлетика ва бокс спорт тури буйича керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Маданият соҳасида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-майдаги ПФ–6000-сон Фармони ҳамда 2022-йил 2-февралдаги ПҚ-112-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича туманга Республика Давлат Муқимий театридан ташриф буюриб туман аҳлига маданий хизмат кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6000-сон Фармони юзасидан Пахтачи туман ҳокимлиги маданият бўлимида маданият ходимлари томонидан маданий –маърифий тадбирлар, оммавий байрам томошалари, адабий бадиий кечалар, учрашув ва консерт дастурлари бўлим томонидан режага асосан амалга оширилиб келинмоқда.

Бўлим томонидан кўп йиллик меҳнати учун ходимларни рағбатлантириш, лавозим маошларига белгиланган коеффицентларда ҳар чоракда ходимлар мунтазам рагбатлантирилиб келинмоқда.

2022-йил давомида 1-сон марказий маданият маркази томонидан 4.776 минг сўм маблағ ишлаб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги ПҚ –112-сон “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича  Пахтачи туманида “Йўл харитаси”  шакллантирилган бўлиб секторлар кесимида маҳаллабай Календар режаси ишлаб чиқилган. Мазкур режа асосида йил давомида туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда маданият бўлими ҳамкорликда бир қанча ишлар белгиланиб, ижроси таъминланди

Тумандаги маҳаллалар билан ҳамкорликда маҳаллаларда оммавий-маданий ва консерт-томоша тадбирлари ўтказилди.

Ҳар-бир ўрказилган консерт-томоша тадбирлар бадиий савияда ссенарий, репертуарлар асосида мазмундор ўтказилиши таъминланди.

Шунингдек Маданият вазирлиги томонидан “Маданият карвони” ташриф буюриб, 29-июн  3-июл ҳамда 5-декабр кунлари Республикадан туманимизга кино актиёрлар, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар ташриф буюриб, халқимизнинг кайфиятига–кайфият қўшишди.

Йил якуни натижасига кўра бўлим томонидан йиллик ва ойлик иш режалар ижросини таъминлашга доир, ҳудудлардаги маҳалла, таълим муассасалари, шунингдек корхона, давлат ва жамоат ташкилотларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, бадиий ва оммавий томошалар, ёшлар ўртасида турли кўрик танловлар, халқ сайиллари, театр, цирк ва бошқа турдаги консерт-томошаларнинг бугунги ҳолати таҳлилий ўрганиб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2022-йилнинг ўтган ойлари мобайнида туманда Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир 293 та маданий-маърифий тадбирлари ўтказилди. Шундан болалар ва усмирлар учун 120 та, хотин-кизлар учун 26 та, адабий бадиий кечалар 44 та, театрлаштрилган халк сайиллари 20 та, учрашув ва давра суҳбатлари 48 та, халқ ва бадиий жамоаларнинг консерт дастурлари 35 тани ташкил этиб ушбу ўтказилган тадбирларда жами умумий ҳисобда 95 321 нафар аҳолининг турли қатламлари қамраб олинган.

Маданият бўлими томонидан 2023-йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар:  Жорий йилнинг январ ойида  Пахтачи туман мадният ва туризм бўлимининг 2023-йил биринчи ярим йиллик иш режаси ишлаб чиқилиб мазкур режага асосан умумхалқ байрамлари оммавий маданий консерт томошаларини ташкил этиш ва кўтаринки рухда ўтказиш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сервесини ривожлантириш нафақат ташкилот ва муассасаларда балки ишлаб чиқариш корхонакарида ҳам ишчи ходимларнинг ҳордиқ олишлари учун маданий маърифий консерт томошалари ташки этиш учун шартномалар имзолаш, таниқли хонанда ва созандалар, сўз усталари, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш ва шу орқали иш самарадорлигини ошириб бориш.

Шунингдек бўлим томонидан маданият марказларида ижодий тўгараклар ташкил этган ҳолда таълим муассасалари билан муддатли шартномалар имзолаш ва пуллик хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш. Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналаримиз урф-одатларимиз, умуминсоний қадриятларимиз ва ўзига хос бой тарихимиз билан мунтазам таништириб бориш юзасидан тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда туман тарихий музейи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Ҳафтада бир марта ўқувчиларни музийга саёҳатини ташкиллаштириш ва саёҳат давомида Қудрат Суюнов ҳиёбонида ўқувчи ёшлар учун махсус тарбиявий аҳамиятга молик оммавий театрлаштирилган консерт томошалари ҳамда маданий маърифий тадбирлар ташкиллаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM