Матбуот анжумани:Ҳудуд аҳолисининг неча фоизи тоза ичимлик суви билан қамраб олинган:соҳадаги муаммо ва камчиликлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд "Сувтаъминот" МЧЖ Пахтачи туман филиали шуни ёзиб маълум қиладики, бугунги кунда туман аҳолисини 76,5% аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 23,5% 39626 та аҳолига Самарканд "Сувтаъминот" МЧЖ Пахтачи туман филиалига қарашли махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.

2022 йил туман аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида 38.5 км ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 2 дона сув иншооти реконструкция қилинди. Ушбу ишлар натижасида 400 та хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, 460 та хонадон ичимлик суви билан илк бор таъминланди.Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманнинг Тома, Гулшан МФЙ лар ҳудудида 3.1 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ маблағлари ҳисобидан ҳамда аҳоли хашар йўли орқали туманнинг Қиргули, Оқтепа, Нурафшон, М.Салимий, Тома 3.5 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Туман ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 635-сонли қарорига асосан, туманнинг Дабусия МФЙ ҳудудида 1 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Шамсназар МФЙ ҳудудида мавжуд Д-160 Мм ичимлик сув тармоғи 2 км қисми реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

Тинчлик МФЙ ҳудудида 12 км. Туғолон МФЙ ҳудудида 3 км ичимлик сув тармоғи қурилиш ишлари жараёнда эканлигини билдирамиз. 2023 йил туман аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш максадида Давлат дастури асосида туманнинг М.Олим, Худойберди, Ҳунарманд, Сардоба, Кўрпа, Қувондиқ МФЙ лар ҳудудига 12.5 млрд маблағлар ҳисобига 65 км ичимлик сув тармоқлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарорига асосан, туманнинг Бурқут, Ёбу, М.Нодим, Украш, Боғолони, Қайнарбулоқ, Чоргуша, Х.Элбеги, Сулувқўрғон, М.Салимий ва М.Улугбек МФЙ ҳудудида 42.3 км ичимлик сув тармоқлари қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ишлар жараёндалигини маълум қиламиз.

Туманда жами 2022-2023 йиллар мобайнида 28.5 млрд маблағ ҳисобига 170 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, 2 дона сув иншооти реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб Ушбу ишлар якуни билан туман аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 75.6% дан 84.3% га етади.

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM