Матбуот анжумани:Пахтачи туман адлия бўлимида 2022-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018-йилдаги ПҚ-3666-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, мазкур давр мобайнида бўлимга жами 308 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 185 таси қаноатлантирилган, 109 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 14 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. 
Адлия бўлими томонидан жами 68 та ўрганиш ва 209 та мониторингларни ўтказилиши натижасида 18166 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижаси биланжами 202 та тақдимномалар ҳамда 48 та огоҳномалар туманнинг турли идораларига киритилган бўлиб, шу идораларнинг 91 нафар ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда қабул қилинган 1323 та ҳужжат бекор қилинган ҳамда киритилган тақдимномалар бўйича 1.716.993.433 сўмлик маблағлар фуқароларга тўланиши таъминланган.
Шунингдек, адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларни қаноатлантирилиши натижасида, жами 192 та даъво аризалар фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган ҳамда фуқароларга тўланилиши лозим бўлган 602.699.000 сўмлик маблағлар суд буйруғи билан ундирилган.
Мазкур давр мобайнида, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган жами 57 нафар шахслар Ўзбекистон Респубдикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг турли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Халқ депутатлари туман кенгаши ва туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларга тегишли тартибда экспертиза хулосалар берилиши таъминланган.
Адлия бўлими томонидан давлат органи ва бошқа ташкилотларга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан 7 та ёзма ҳуқуқий маслаҳатлар юборилган.
Бўлим томонидан амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга оид вилоят адлия бошқармаси орқали 45 та таклифларни киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Давлат дастурларининг аҳамиятини, мақсадини ва  моҳиятини етказиш, тушунтириш, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, туман адлия бўлими ходимлари мутассади идоралар билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали 325 маротаба шу жумладан, телевиденияда 17 маротаба, радиода 77 маротаба, газета ва журналларда 78 маротаба, расмий веб-сайт орқали 153 маротаба ҳамда 176 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлариўтказилган.
Бундан ташқари, адлия бўлими, туман судлари билан ҳамкорликда доимий равишда ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам олишга мухтож бўлган ёшлар ҳамда  хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга тегишли ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилган.
Жумладан, ҳафтанинг ҳар шанба куни уйма-уй юриш натижасида ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган 245 нафар фуқароларга ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар бериши давомида жами 66 та мурожаат қабул қилиниб, ижроси таъминланган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM