Матбуот анжумани

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 2023 йилда доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган режалар ва амалга оширилаётган ишлар.

  Жорий 2023 йилда туманимиз аҳолиси 148 651 нафарни ташкил этиб, шундан 75 264 нафари меҳнат ресурслари, 58 354 нафари иқтисодий фаол аҳоли,  52 859 нафари банд аҳоли (18 838 нафари расмий секторда, 30 565 нафари норасмий секторда ҳамда     3 456 нафари хорижда вақтинча ишлаётганлар),        5 495 нафари ишсизлар бўлиб, ишсизлик даражаси 9.4 фоизни ташкил қилади.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириғига кўра туманда 2022 йилда 30 047 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан январь-декабр ойларида 32 637 та иш ўринлари яратилган бу режага нисбатан 109 фоизни ташкил этади.

Жумладан:

  1. Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш ҳисобига  13 484 та режа белгиланган бўлиб, 12 681 тага яъни 94 фоизга бажарилган.
  2. Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳа бўйича 308 та режа белгиланган бўлиб,  423 тага яъни 137 фоизга бажарилган.
  3. Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича 485 та режа белгиланган бўлиб, 520 тага яъни 107 фоизга бажарилган.
  4. Қишлоқ хўжалиги соҳаларида ташкил этиладиган янги иш ўринлари ҳисобига 15 362 та, режа белгиланган бўлиб, 18 535 тага яъни 121 фоизга бажарилган. шундан:

5. Туризм ва маданият йўналишида 408 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 478 тага яъни 117 фоизга бажарилган.

            Пахтачи туманда 2023 йилда 23 835 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Жумладан:

  1. Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш ҳисобига  7 729 та режа белгиланган бўлиб, шундан доимий иш ўринларига 4 032 та, мавсумий иш ўринларига 1 133 та ва легаллаштириш ҳисобига 2 564 та. Савдо ва сервис йўналишида 3 271 та шундан, Янги хизмат кўрсатиш объектлари ва мавжудларини фаолиятини ривожлантириш ҳисобига 895 та, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 2 376 та. Бундан ташқари, Микролойҳалар ва микро марказлар ҳисобига 702 та, Касаначилик, бир марталик ишларда банд қилиш ва қурилиш бригадаларини ташкил қилиш ҳисобига 963 та, Хунармандчилик йўналиши бўйича 229 та, шундан хунармандлар ҳисобига 59 та, шогирдлар ҳисобига 170 та, Шунингдек, Норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш ва бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига 2 564 та шундан, норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига 1 399 та ва Бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига 1 165 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаган.
  2. Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳа бўйича 1 717 та режа белгиланган бўлиб шундан, уй-жой қурилиши ҳисобига 58 та, саноат корхоналари қурилиш ҳисобига 14 та, ижтимоий объектлар қурилиши ҳисобига 1 589 та, автомобил ва темир йўл қурилиши ҳисобига 17 та, коммунал соҳа бўйича 23 та, ободонлаштириш йўналиши ҳисобига 16 та, шундан, доимий иш ўринларига 1 043 та ва мавсумий иш ўринларига 674 та янги иш ўринлари яратилиш режалаштирилган.
  3. Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича 31 та лойҳада 485 та режа белгиланган бўлиб, шундан давлат инвестиция дастури доирасида 2 та лойҳада 20 та ва Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 29 та лойҳада 465 та иш ўринлар яратилиши белгиланган.
  4. Қишлоқ хўжалиги соҳаларида ташкил этиладиган янги иш ўринлари ҳисобига 13 428 та, режа белгиланган бўлиб шундан, 10 973 таси мавсумий иш ўринлари. Ушбу соҳа бўйича Агрокластерлада 400 та шундан 370 таси мавсумий, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида 425 та шундан 360 та мавсумий, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш (E-auksion) бўйича 6 198 та шундан 4 029 таси мавсумий, такрорий экинга ер ажратиш орқали 1 230 та, томорқада банд қилиш ҳисобига 1 170 та, пиллачиликда 3 895 та шундан 3 737 та, сув хўжалиги тизимида 50 та шундан 39 таси мавсумий, ўрмон хўжалигида банд қилиш ҳисобига 60 та шундан 37 таси мавсумий ишларда янги иш ўринлари яратилиши белгаланган.
  5. Туризм ва маданият йўналишида 476 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан туризм йўналишида 295 та, маданият йўналишида 166 та ва кино йўналишида 15 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM