“Амир Темур жанговар байроғи” Пахтачида тантанали кутиб олинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан тасис этилган “Амир Темур жанговар байроғи” Марказий ҳарбий округига топширилган эди. Бугун ушбу жанговар байроқ Марказий ҳарбий округ ҳудудида бўлган Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳарбийлар ва туман сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида тантанали кутиб олинди.

Давлатимиз раҳбари ҳам айнан ушбу байроқни топшириш жараёнида ҳам ҳар бир ўғил-қиз учун ғурур ва ифтихор бағишлашини таъкидлаб, буюк аждодларимиз каби мард ва жасур бўлишга ундашини айтиб ўтган эди. Пахтачи туманига кириб келган жанговар байроқ туман аҳолиси ва ёшларига намойиш этилди.

Тадбирда сўз олганлар жанговар байроқнинг қудрати, аҳамияти ва унинг замирида ётган меҳнатнинг самараси ёд этилиб, ёшларни шу юртнинг тинчлиги ва равнақи йўлида доимо даҳлдор бўлишларига ундашди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Ҳарбий-жанговар салоҳият ва юксак маънавий салоҳият Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланиши зарур”. Зеро, “Билаги зўр – бирни енгар, онги ва юраги зўр эса – мингни”, деганларидек, ўсиб келаётган ёш авлодни нафақат мард ва жасур, балки билимли ва тадбиркор қилиб тарбиялаш ҳам олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.

Жанговор байроқ, қўшни Навоий вилоятига кузатиб қўйилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM