Халқ депутатлари туман Кенгашини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Матбуот анжумани

Мавзу: Халқ депутатлари туман Кенгашини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Парламенти томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларни ижро органларидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.2022 йил давомида депутатлар томонидан ўзининг сайланган ҳудудида сайловчилар билан учрашувлар ўтказилиб, билдирилган муаммоларни ҳал этиш учун ижро этувчи органларга 148 та депутат сўровлари юборилган. Депутат сўровларининг жавобини ўз вақтида берилиши ва ижроси доимий котибият томонидан назорат қилиб келинмоқда. Кенгашда мавжуд 8 та доимий комиссиялар иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳафтанинг бир куни доимий комиссиянинг куни этиб белгиланган.

Туманда 2022 йил давомида 28 та сессия ўтказилган ва 243 тақарор қабул қилинган.

Жами 28 та сессия ўтказилган шундан 28 та сессия халқ депутатлари туман Кенгашларининг миллий телеканаллар ёки интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир энг долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Муҳокамалар натижасига кўрамуаммо ва долзарб масалаларни туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритиши орқали қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.Котибият томонидан туман Кенгаши депутатларига уларнинг фаолиятини амалга оширишда амалий жиҳатдан ёрдам бериб уларни мувофиқлаштириб бормоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM