Матбуот анжумани:Ҳудудда таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар.  Барчаларингизни кириб келган янги 2023-йил билан чин қалбиндан табриклайман, Сизларга Янги бошланган йилимизда туманимиз таълим тизими учун самарали, сермазмун ҳамда эсда қоларли йил бўлиб қолишини тилаб қоламан.
Жорий йилда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурига мувофиқ янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича халқтаълими соҳасида ислоҳотларни қатъий давом эттирдик. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сонли “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестасиядан ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2022-йилнинг август-декабр кунлари педагог кадрларнинг аттестацияси ўтказилди.
Аттестация жараёнларида иштирок этиши мумкин бўлган 1852 нафар педагог ходимлардан 1192 нафари 64,3% аттестация жараёнларига жалб қилинган.
  -мутахасис тоифасидан 2-тоифага 300 нафар педагог кадрлар рўйхатдан ўтган бўлиб,шундан 163 нафари тоифасини кўтаришган, 2-тоифага ўтган. Бу кўрсаткич 54,3 %ни ташкил қилади.
  -иккинчи тоифадан 1-тоифага 530 нафар педагог кадрлар рўйхатдан ўтган бўлиб,шундан ,239 нафари тоифасини кўтарган, 1-тоифага ўтган. Бу кўрсаткич 45,09 %ни ташкил қилади.
  -биринчи тоифадан олий-тоифага 324 нафар педагог кадрлар рўйхатдан ўтган,шундан 106 нафари  1-тоифага ўтган ,бу кўрсатгич 32,7 %ни ташкил қилади.
  -туман сифат кўрсаткичи 2021-2022 ўқув йили якунида 34,5% ташкил қилган бўлса ,2022-йил август-декабр ойларида ўтказилган педагог кадрларини аттестацияси натижаларига кўра 44,4%ни ташкил қилиб, 10%га ўсишига эришилган.
2023-йилнинг январ-июн ойларида ўказиладиган педагог кадрларнинг аттестациясига тумандаги таълим муассасаларидан 1614 нафар педагог кадрлар иштирок этишларини таъминлаб,туман сифат кўрсаткичини 60%га ошириш режалаштирилган. Бу борада таълим муассасаларида “Устозлар беллашуви” тадбирлари  ҳамда Аттестация жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича фанлар кесимида телеграм гуруҳлари ташкил қилиниб тайёргарлик ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
2022-2023 ўқув йилида 1352 нафар битирувчиларимиздан 1305 нафари (96,5%) Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширш истагини билдирган бўлиб,шу кунга қадар 68 нафар ўқувчиларимизда ОТМга кириш учун имтиёзли сертификатлар мавжуд. 2021-2022 ўқув йилида битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи бўйича битирувчилар сонига нисбатан,42% ни ташкил этган бўлиб, бу Республикада 35-ўринни, вилоятда эса 1-ўринни эгаллаган. 
2022-2023 ўқув йилида битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичини 55%га ошириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилиб келинмоқда.
 Жумладан;
Регистон ўқув маркази билан ҳамкорлик меморандум доирасида 9-10-11-синф ўқувчиларидан марказлашган ҳолда йўналишлар кесимида ҳар чоракда ДТМ тестлари олиниб  натижалари таҳлил қилиб борилаяпти.
Самарқанд вилояти “Ҳаёт Йўли Эдуcатион” ва Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими ўртасида тузилган Меморандум доирасида 2023-йил И-чорагида  ОТМга битирувчиларнинг кириш тестларидан олимпиада ўтказилиши режалаштирилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM