Брифинг:Адвакатура институтини кучайтириш, ушбу соҳа фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан 12.05.2018 йилдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5441-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони орқали ҳозирги кунда “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда тегишли бир қанча қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, мазкур Фармонда адвокатура фаолиятидаги бир қатор камчиликлар келтириб ўтилган. Жумладан ушбу камчиликлардан:

адвокатлик тузилмаларининг амалдаги ташкилий-ҳуқуқий шакллари юридик хизматлар кўрсатиш бозорида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилмаётганлиги, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш адвокатлик фаолиятидан ажратилмаганлиги натижасида соҳанинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганлиг;

адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш учун турли ташкилотларга йўллаётган сўровлари кўп ҳолларда, энг аввало, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан эътиборсиз қолдирилаётганлиги, адвокатнинг сўровини кўриб чиқишнинг аниқ тартиби ва муддатлари, била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборотни тақдим этганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги ҳолатлари ҳамда бошқа ҳолатлар асосий камчилклар сифатида эътироф этилиб, мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳадаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш, шунингдек устувор чора-тадбирлар белгиланган. Адвокатура институтининг кучайтириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишда мазкур Фармоннинг аҳамиятини эътироф этмаслик мумкин эмас.

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилади, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ва судя, терговчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил фаолият юритган шахслар мажбурий стажировкадан озод этилади;

лицензияни тугатиш учун асос бўладиган адвокат томонидан узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддати амалдаги уч ойдан олти ойга узайтирилади

30.05.2022-йилда қаъбул қилинган “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–263 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023-йил 1-январдан:

▫️адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш, малака имтиҳонини топшириш тартиби сақланган ҳолда, “Лицензия” ахборот тизими орқали;

▫️адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш ЯИДХП орқали амалга оширилади;

▫️адвокатликни бошлашда малака имтиҳонини топшириш, лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

2023-йил 1-январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

Мазкур ахборот тизими доирасида:

- адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;

- адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;

- адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади;

- терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;

- адвокат сўровини электрон юбориш ва адвокат сўрови асосида юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади;

- адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга оширилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM