Бугун, 23-декабр куни Пахтачи тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги ходимлари учун навбатдаги сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Ўқув соатида туман ҳокими маслаҳатчиси А.Ғаппоров сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида айтиб ўтилган фикрларнинг долзарблиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди.