Матбуот анжумани: Туманда фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Туманда фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Туманимиз аҳолисини спорт билан шуғулланиши учун бугунги кунда туманимизда 6 та стадион, 56 та спорт зал, 46 та футбол майдони, 12 та сунъий қопламали мини футбол майдони, 54 та баскетбол майдони, 54 та волейбол майдони, 49 та гандбол майдони 2 та фитнес заллари ва 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият юритиб келмоқда.

Аҳолига қулай шарт–шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда туманимизда 12.3 км саломатлик йўлаклари, 10 км велосипед йўлакчалари, 2 та мини футбол майдончаси, 30 та “Воркоут” майдончалари фойдаланишга топширилди.

2020 йил 30 октябрьдагиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони тасдиқланди. Ушбу фармонни ижросини таъминлаш мақсадида билантуман аҳолиси ўртасида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларни ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқилган. Ҳар шанба кунлари аҳоли, айниқса ёшлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида 5000 қадам соғломлаштириш юришлар одатдай бўлиб қолди.

Ҳозирги кунда Пахтачи БЎСМда 77 нафармураббийлар фаолият кўрсатмоқда, 2474 нафар ёшлар спортнинг 17 та спорт тури буйича мунтазам шугулланиб келмоқда, шундан 1104 нафари қиз болалар:

- 15 нафар (19,48%) Олий маълумотли ўқитувчилар сонини 29 нафарга (37.66%)га ошди;

- 48 нафар (6,2.33%) ўрта махсус–маълумотли ўқитувчиларни Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи йўналишида ўқитиш;

- 2025 йилга кадар БЎСМдаги 100% мурабийлар олий маълумотли бўлишга эришиш;

- ҳозирда фаолият олиб бораётган 2 нафар олий тоифали ўқитувчилар сонини камида 5 нафарга етказиш;

- 1 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар сонини камида 12 нафарга етказиш;

- 5 нафар иккинчи тоифали мурабийларни 20 нафаргаетказиш режалаштирилган.

Туман МТБ, ХТБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,касб-ҳунар мактаблари, коллеж, техникум, тиббиёт бирлашмаси, ИИБ билан хамкорликда оммавий спорт тадбирлар режаси тузилиб тасдиқланди. Ушбу режасига асосан туманда спортнинг эркин кураш, миллий кураш, белбоғли кураш, қўл тўпи, футбол, енгил атлетика, шахмат, волейбол, бадиий гимнастика, шашка, дзюдо, таеквон-до ВТ, велоспорт, қўл жанги, бадминтон, баскетбол, стол теннис, юнон-рум кураши, даволаш гимнастикаси, гимнастрада, марафон югуриш, веломарафон турларидан спорт мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM