Мавзу: Туманда болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамров ҳолати ҳамда тизимдаги ўзгаришлар
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманда 2022 йил давомида 3-7 ёшли болалар сони12.980 нафар ташкил этган бўлиб, шундан 10.179 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлиб яъни78.4 фоизни ташкил этган.
Жумладан 39 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 5.811 нафар, 2 та давлат-ҳусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотига 280 нафар, ҳамда 169 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 4.088 нафар болалар қамраб олинган.
2022 йил якунида туманда12.980 нафар 3-7 ёшли болалардан 11 минг нафари яъни 84.6% қамраб олиш режалаштирилган.
«Рақамли Ўзбекистон-2030»стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октабрдаги ПФ-6079-сон Фармони2-иловасига мувофиқ туманимизда 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 41 таси юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган бўлиб, мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 26 тасида кузатув камералари ўрнатилган, 2022-йилда яна 2 та (36 ва 43) МТТларга кузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган.
Эътиборингиз учун раҳмат!