Брифинг: Пахтачи туманида ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги Брифингимиз мавзуси: Пахтачи туманида ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги ПҚ-5198-сонли “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи туманида ҳам “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази” ташкил этилди.

Пахтачи туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази 2021 йил 1-ноябрдан иш фаолиятини бошлади. Марказ ТМШ нинг 4 қаватли биносининг 1-2-қаватларида жойлашган.

Марказ 3 та блокдан ташкил топган:

1.Қабул-диагностика блоги. (Қабулхона, УЗИ, Рентген, Лаборатория, Компьютер тамография).

2.Реанимация-операцион блок. (9 ўринли Реанимация бўлими ва 3 та операция хонаси бўлган операцион блок).

3.Стационар блок. (50 ўринга мўлжалланган бўлиб, 15 ўрин Шошилинч хирургия, 15 ўрин қўшма шикастланишлар, 10 ўрин шошилинч кардиология ва 10 ўрин шошилинч неврология). Хозирги кунда 40 ўрин 2чи қаватда, 10 ўрин 1чи қаватда жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 5 май куни “Тез тиббий ёрдам ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-сон баёни 10 бандидатуман тиббиёт бирлашмалари қабулхоналарини шошилинч хизмат кўрсатишга мослаштиришкўрсатилган.

Моддий техник базаси:Шу кунга қадарСоғлиқни сақлаш вазирининг 192-буйруғидаги тиббий асбоб-ускуналарнинг 55% и: 1 та Лапароскоп, 1 та МСКТ,3 та Гемодиализ,  7 дона ИВЛ, 1 та видеобронхоскопия, 1 та видеогастроскопия, 1 та рақамли рентген аппарата, 1 та ПЦР ва 1 та гематологик анализатор, 1 та ИФА аппарати, 1 та КЩС аппарати, 1 та электрокоагулятор, 1 та портатив рентген аппарати, 2 та портатив ЭКГ аппарати, 11 та кардиомонитор ва 1 та Дефибриллятор аппаратлариолиб келинди. Жами 5 млрд 152 млн 438 минг сўмлик асбоб-ускуналар келтирилган. МСКТ ва Гемодиализ аппаратлари учун мутахассис мавжуд ТВМОИ малака ошириб келди.Марказий шифохонада худудида гемодиализ бўлими очилган бўлиб туманда диализга муҳтож 11 нафар беморга тўлиқ хажмда хизмат келиб келмоқда.

Марказда фаолият олиб бориш учун хозирги кунда 49 нафар (10 нафар жаррох, 3 нафар қон-томир жаррохи,5 нафар травматолог,7 нафар кардиолог, 8 нафар анестезиолог-реаниматолог, 6 нафар невропатолог,2 нафар нейрохирург,3 нафар врач лаборант, 5 та УТТ врачи) ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

54.25 штат бирлигида 49 нафар врачлар ишлайди(1.1). 35 нафар врачнинг 9 таси олий, 9 таси 1-тоифа, 8 таси 2-тоифа ва 8 нафар врачда тоифа йўқ(Вақти бўлмаган). 69 штат бирлигида 123 та ҳамшира ишлайди(0.56). 123 та ўрта тиббиёт ходими бўлиб 26 та олий, 10 та 1-тоифа, 19 та 2-тоифа, 68 та тоифасиз.(Янги ишга кирган)

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида шу кунга қадар 2 нафар мутахассис ангиохирургия бўйича ихтисослаштиришдан ўтиб келди, 2 нафар ходимлар МСКТ, 1 нафар врач реаниматолог Гемодиализ бўйича ва 2 нафар клиник бактериология мутахассислиги бўйича марказда фаолият олиб бориш учун бирламчи ихтисослаштиришдан ўтиб келди.

Ўрин кунларининг бажарилиши: Политравма маркази 9 ой давомида 108.2% га(Шундан Хирургия-123.6, Травматология-120.5, Кардиология-140.5, Неврология-48.1) бажарган. Оператив активлик: 2021 йил давомида 63 турдаги операциялар қилинган бўлса 2022 йил бошидан 75 турдаги операциялар ўтказилган. Операция активлиги қўшма жарохатлар билан биргаликда 64%, Хирургия блогининг операция активлиги 85.5% ни ташкил этади.

2021 йил 9 ой давомида 664 та операция қилинган бўлиб оператив активлик 76% ни ташкил қилган бўлса 2022 йил 9 ой давомида 756 та операция қилинган бўлиб оператив активлик 85.5% ни ташкил этади. Нефроэктомия(4), Гемиколэктомия(5), Гемитиреоидэктомия(1), Гемиламинэктомия(3), Гамма БИОС(4) бундан ташқари Кроссэктомия, Флибоэктомия, Аутовиноз шунтлаш, Магистрал томирларда анастомоз қўйиш, артерио-виноз фистула қўйиш, Қўл ва оёк пай ва нервларини тиклаш операциялари қилинмоқда.

Хирургия сохасини ривожлантириш максадида Ангиография, Лапароскопия, кон-томир жаррохлиги учун махсус инструминтлар, Травматология сохасини ривожлантириш учун ЭОП, Артроскоп, БИОС аппаратлари, Нейрохирургия сохаси учун Нейрохирургик инструментлар жамланмаси(ССВ нинг 192 буйрук буйича) махаллий буджеддан олиб келиш кузда тутилган.

Дори-дармон таъминоти: 2022 йил 9 ой давомида 133.636.998 сумлик дори олиниб шундан 120.123.318 сумлик дори ишлатилди. Шундан 1 та беморга 42127 сумлик дори, 1 кунга 9.599 сумлик дорилар тугри келади.

Госпитализация турлари: Жами ёткизилганлар 2021 йил 9 ой давомида 1791, 2022 йил 9 ой давомида эса 2792 та, шундан ТТЁ оркали 666 та(23.8%), Йулланма оркали 171 та(6.1%), Узи келганлар 1955 та(70.0%).

Ички касалликлар бўлими таркибида ихтисослаштирилган постлар ташкил этилган булиб, шундан 15 ўрин кардиология ва 15 ўрин неврология постлари. Ихтисослаштирилган постларда невропатолог ва кардиолог хамда 22 нафар хамшира ва 18 нафар кичик тиббий ходим фаолият юритмокда. 9 ой давомида кардиология постида 641та, неврологияда 608та бемор даволаниб чиққан. Хозирги кунда бўлимда кандли диабед касалликлари бўйича 1 кунлик стационар ташкил этилган. Бунда беморлар керакли текширишлардан ўтказилиб, ташхиси аниқлаштирилиб, кейинги даво тактикаси белгиланади. Яъни беморнинг стационарда ёки амбулатор даволаниши аниқланади. Бугунги кунда бўлимда ЭКГ аппарати, пульсоксометрлар, спирометрлар, кислород концентраторлари ва бошка тиббий жихозлар беморлар даволанишида самарали ишлатилмокда.

 

Эътиборингиз учун раҳмат 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM