Пахтачида моддий ва маънавий зарар ундирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги таъкидланган, 44-моддада эса ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Буни фуқаролик ишлари бўйича судларда маънавий зарарларни ундириш билан боғлиқ аризаларнинг кўпайиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин. Маънавий зарар деганда, жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зараркўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.

Маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ ишларни судда кўриш амалиётида шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўсига путур етказилганлик учун маънавий зиённи қоплаш алоҳида аҳамият касб этади.

Ана шундай ишлардан бири жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг 2022 йил 7 июлдаги қарори билан қарздор К.Д.дан ундирувчи Х.М. фойдасига автомашинага етказилган моддий зарар учун 16 миллион 326 минг сўм, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан маънавий зарар учун 7 миллион 658 минг сўм ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Д.дан ундирувчи Х.М.га жами 23 миллион 984 минг сўм маблағ ундириб берилди.

 

Акмал ҲАСАНОВ,
Бюронинг Пахтачи тумани

бўлими давлат ижрочиси.  

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM