Бугун, 26 сентябр куни Пахтачи тумани, "Мирзаев Шўҳрат Кенжаевич" фермер хўжалиги ҳудудига Ҳиндистон "Натҳ Био Генес CА" ген инженеринг компанияси томонидан синов-ўрганиш тариқасида экилган пахтанинг гибрид навларининг тақдимот-семинари бўлиб ўтди.
Бунда Ўзбекистон ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги инновасия ходимлари ва фан докторлари иштирок этди.
Энг эътиборли томони шундаки, ушбу пахта навларининг ғўза зараркунандаларидан (кўсак қурти ва кузги тунлам) билан зарарланмаслиги аҳамиятлидир.
Шу билан бирга қурғоқчиликка ва ноқулай об-ҳаво шароитларига ўта чидамлилиги билан ташриф буюрувчилар эътиборини тортди.
Ҳиндистонлик олимларга Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ҳурмат эҳтиром кўрсатиб, ишларида муваффақиятлар тилади.