Матбуот анжумани: Ватанпарварлик ойлиги ва Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги Матбуот анжуманимиз мавзуси “Ватанпарварлик ойлиги ва Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти” тўғрисида.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Миромонович ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсати натижаси мудофаа салоҳияти кундан кунга ошиб бормоқда.

Ҳар йили кўтаринки руҳда ўтаётган “Ватан ҳимоячилари куни” тантанали ўтказилиб келинмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Ш.Мирзиёевнинг қарорларига мувофиқ бир ойлик Ватанпарварлик ойлиги ташкиллаштирилмоқда. Ватанпарварлик ойлигида юртимизнинг барча ҳарбий қисмларида очиқ эшиклар куни ҳамда ҳарбийларимизнинг юртимиздаги чекка қишлоқ овулларида бориб ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ва ҳарбий техникалар намойишлари ўтказиб келмоқдалар. Қолаверса, Ёшларимиз ва маҳалладаги уюшмаган ёшларни бир жойга йиғилиб ҳарбий қисмларга ташриф буюриб ҳарбий қисмда яшаётган ҳарбийларимизнинг шарт- шароитлари билан танишмоқдалар, бу эса ёш авлодни ватанпарвар бўлишга ҳамда ўз юртини севиб ардоқлашага қодир ёш авлодни тарбиялаб келмоқда.

Ҳозирги кунга келиб Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий қисмлари тубдан янгича кўринишга келмоқда, Қуролли Кучларимиздаги барча ҳарбий техникалар янгисига алмаштирилди Ҳарбий шаҳарчаларимиз барпо этилди. Ҳарбийларимиз жанговор қобилиятини ошириш учун далаўқув майдонлари жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган ўқув моддий базаси янгиланди замонавий тринажорлар олиб келиб ўрнатилган. Ҳарбий қисмларимизда ўз хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбийларимизнинг оила аъзолари учун замон талабларига мувофиқ ҳарбий шаҳарчалар барпо этилмоқда уларнинг фарзандлари энг замонавий мактабларда ўқиб келмоқдалар. Ҳарбийларимиз ҳалқаро ҳарбий мусобоқаларга қатнашиб муносиб ўринларни эгалламоқда бу эса Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари салоҳиятларини оширмоқда. Яқинда бутун дунёдан жами 200 зиёт ҳарбий жамоалар иштирокидаги “Армия” ўйинларида фахирли иккинчи ўринни эгаллагани мисол қилса бўлади.

Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳарбий илмини ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонидан ҳарбий можоролар ва замонавий жанг амалиётларини ҳамда миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиб қўшинларни тайёргарлик усул ва услубларини янада такомиллаштирилди.

Бунда ҳарбий таълим тизимида бошланган ислоҳотларини узвий давом эттириш олий ҳарбий бимлим юртлари лицей ва коллежлар, жумладан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари фаолиятини такомиллаштириш, уларда таълим олаётган ўқувчилар қалбида миллий руҳ, она ватанга меҳр садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтиришдан иборатдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тезкор ҳаракат (мобил) кучлар қисмларининг аҳамияти сезиларли даражада ошган. Десантчилар жангавор машиналари, ўзи юрар артиллерия қурилмалари, танклар зирҳли транспортлар, юксак самарали танкка қарши ва зенит воситалари билан тўлиқ жихозланган бунинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида юқори ислоҳотлар олиб борилганидан дарак бермоқда.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM