Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқаро меҳнат ташкилотининг "Мажбурий меҳнат тўғрисида"ги 29-сон, "Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида"ги 105-сон ҳамда "Болалар меҳнатининг энг ёмон шакиллари тўғрисида"ги 182-сонли Конвенсиялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ва бу борада Ҳукумат ва вазирлигимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги кунда пахта хосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан ўз вақтида сифатли йиғиб олишда, мажбурий меҳнатни ҳамда болалар меҳнатини олдини олиш ва йўл қўймаслик мақсадида мустақил кузатувчилар, пахта мавсумини мониторинг қилиш учун  Халқаро меҳнат ташкилоти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи гуруҳлари, Касаба уюшмалари Федерациясининг миллий мониторинги, ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар томонидан назорат олиб борилмоқда.
 Туманимизда пахта тўқимачиликка ихтисослаштирилган кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта 2022 терими бошланганлигини инобатга олиб, мажбурий меҳнат ҳамда болалар меҳнати ҳолатлари аниқланган тақдирда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддасига асосан маъмурий жарима солишга;
Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Пахтачи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Туманимизда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда болалар меҳнатини олдини олиш мақсадида терим майдонларида мунтазам равишда мониторинг ишлари ўтказилиб келинмоқда.

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM