Брифинг: Коррупциядан ҳоли дунё

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари, азиз тумандошлар!

Бугунги брифингимиз мавзуси – Коррупциядан холи дунё – умумбашарий орзу.

Ер юзида давлат ва жамият пайдо бўлганидан буён одамзод порахўрлик ва коррупцияни тараққиёт ва фаровонлик кушандаси, жамият адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик тамойиллари устун бўлишига тўсқинлик қиладиган ижтимоий иллатлардан бири, деб баҳолаб келган ва унга қарши курашиб яшаган.

Коррупция ўзи нима? — Коррупсийа жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрамоқда. Ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти.

Бугун халқаро ҳамжамият коррупцияга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли – коррупциянинг содир этилишига имконият яратаётган сабаб ва омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, деб ҳисоблайди.

Ушбу иллатни бир қатор факторлар келтириб чиқариши мумкин.

Биринчидан, жамият ва давлатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонунлар ва дастурларнинг мукаммал эмаслиги, қонунчиликда зиддиятлар ва қарама-қаршиликларнинг мавжудлиги.

Иккинчидан, мамлакатда мустақил иқтисодий фаолият юритувчи субъектлар фаолияти устидан ортиқча давлат назоратининг мавжудлиги.

Учинчидан, давлат хизматида моддий манфаатдорлик, бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги, мансабдор шахсларнинг ижтимоий таъминланмагани ёки улар учун адолатли меҳнат шароити йўқлиги, фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилмаганлиги.

Сўнгги йилларда туб ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистонда ҳам тараққиёт кушандаси бўлган иллат – коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилмоқда. Ушбу кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Кенг жамоатчилик назорати ортидан коррупция билан боғлиқ бўлган жиноятлар кўпроқ ва теркорлик билан очилмоқда.

Ҳурматли президентимиз томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси коррупциядан холи мамлакат барпо этишни назарда тутади.

Ушбу стратегияга кўра, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Бунда қуйидаги асосий йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

❖ жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш;

❖ давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

❖ коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бу ярамас иллатнинг оқибатларини, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Бу борада республикамизда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцияга йўл очиб берадиган омилларга чек қўйишга қаратилган 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари, «йўл хариталари» ва дастурлар тасдиқланди.

Парламент, халқ депутатлари кенгашлари, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашдаги роли ва аҳамияти ошиб бормоқда. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди, қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик кучайтирилди.

Юқоридаги вазифалар, чора-тадбирлар ижросини бажаралиши юзасидан бугунги кунда тумандаги секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали, шунингдек халқ депутатлари туман кенгаши сессияларида ахборот ва хисоботлар бериб барчани хабардор қилиб бормоқдалар. Бундан кўзланган асосий мақсад коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш ва шаффоф жамиятда инсон қадрини янада оширишдир.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM