Пахта-2022 йиғим терим мавсуми олдидан эҳсон дастурхони ёзилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилда туманда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерларида 8 195 гектарда ғўза парваришланди.
Жорий йил ғўза парваришида об-ҳавонинг пахтачилик учун қулай келганлиги барча агротехник тадбирлар ўз вақтида уюшқоқлик билан ташкил қилиниб юқори ҳосил яратилди.
Мутаҳассисларнинг хулосасига кўра жорий йилда ғўза ривожи ўтган йилларга нисбатан 10-15 кунга эртаки ҳисобланади.
Жорий йилда ғўза майдонларида гектаридан кафолатланган 36,6 центнердан жами 30 005 тонна ҳосил йиғиб олиш асосий мақсад қилиб олинган.
Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича туман пахта терими ҳисоб-китоби информацион маркази таркиби ва унинг кичик гуруҳлари ташкил этилиб, ҳудудлар кесимида терим графиклари ишлаб чиқилди.
Шунингдек, пахта қабул қилиш масканларида пахта хомашёсини қабул қилишда тарафлар ўртасида юзага келадиган низоларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир туманга (Агроинспекция, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермерлар кенгашидан) малакали мутахассислардан иборат “арбитраж гуруҳлари” ташкил этилади.
Туманда 8 195 гектар ғўза майдонларининг 5 071 гектари 70 фоиз, 3 311 гектари 50 фоиз, очилган майдонларни ташкил этади.
Жами 181 та терим отрядлари ташкил қилиниб, отрядларга 14 535 теримчилар, 42 нафар банк ходимлари, 72 дона теримчиларни ташиш воситалари, 105 дона пахта ташиш транспортлари ва 215 дона тиркамалар бириктирилди.

Теримда қатнашадиган 14 535 теримчилар рўйхати шакллантирилди.
Пахта майдонининг 702 гектари (2 808 тонна ёки 9.3 фоиз) машина ёрдамида терилади. 
Теримда жами 7 дона пахта териш машиналари қатнашади.
Шунингдек, терим мавсумини қисқа муддатларда сифатли ташкил этиш учун 72 та теримчиларни ташиш транспортлари, 105 та транспорт тракторлари, 215 та тиркамалар жалб қилиниши бўйича режалар ишлаб чиқилган.
Мавсум учун 430 та тиркама учун ёпинчиқлар, 29 минг та этак, 181 та тарози, 181 та қозон учоқ, 181 та самовор, 362 та сув баклари талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, заҳираси яратилган.
 Ғўза майдонларини очилганлигидан келиб чиқиб худудлар кесимида жорий йилининг 10 сентябридан бошланиб 19 октябрга қадар тугатиш терим графиклари ишлаб чиқилди. 
Туманда пахта етиштириладиган 13 та ҳудудларнинг 4 та секторида 213 та фермер хўжаликларида 5 709 гектар, ҳамда Пахта туқимачилик кластерларида 2 486 гектар, жами 8 195 гектар майдонларда ғуза парвариш қилиниб, етарлича ҳосил тўпланишга эришилди. Яратилган ҳосилни қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан териб олиш учун барча имкониятлар мавжуд

Мавсум бошланиши муносабати билан "ПАХТАЧИ КЛАСТЕР" масъулияти чекланган жамиятида тадбир ташкил этилди. Кластер корхонаси ишчилари ҳамда йиғим-терим ишларида иштирок этувчиларга дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM