Обод қишлоқ дастури амалда: Қўшҳовуз

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Қўшҳовуз  маҳалласида обод қишлоқ давлат дастури асосида ишлар олиб борилмоқда.

Қўшҳовуз маҳалласида 19,7 км ичимлик тармоғи тортилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 69% сув тармоғи тортилди.

Маҳаллада 15 км йўл таъмирланиши ва бу йўлларнинг 2,4 км цементбетон, 10,2 кмга яқини асфальтланса, 2,4 қисмига шағал-тош ташланиб таъмирланиши режалаштирилган ва асфальтлаш, цементбетон ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалланинг 1,3 кмли Янгиқўрғон кўчаси эса 4,5 метр энлиликдаги бетон қопланмоқда.

1,5 кмлик режалаштирилган пиёдалар йўлагини қуйиш ишлари давом этмоқда.

Қишлоқда аҳоли учун қўлайлик яратиш мақсадида 36 дона тунги ёртиш чироқлари ўрнатилди.

Электр энергия таъминоти бўйича Қўшҳовуз маҳалласида 2,7 км тармоқ тортилиб, битта трансформатор ҳамда 66 та таянч устунлар ўрнатиш режалаштирилган.

Режалаштирилган 2 км алоқа тармоғИ эса тўлиқ тортиб бўлинди.

 Дастур доирасида аҳоли учун 1 та Савдо мажмуаси ва 1 та Маиший хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ фойдаланишга топширлди.

Ҳозирги кунгача якка тартибдаги 105 та уй таъмирланди. 1100 дона дарахтлар экилди.

Обод қишлоқ дастури доирасидаги ишларни боришини туман ҳокими М.Хамдамов ва қурилиш бўйича ўринбосари Ш.Мусурмоновлар томонидан мунтазам назорат қилиб бормоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM