Пахтачи тумани ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!

Бугун юртимизда улуғ байрам, халқимизнинг орзу-интилишлари, ҳаётидаги ўзгаришларига ишонч бағишлаган– Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланмоқда!

Аввало, ушбу айёмда сиз азизларни, меҳридарё туманимиз аҳлини бугунги байрам билан чин қалбимдан табриклайман.

Жонажон Ўзбекистонимиз бугунги 31 ёшига тўлгунча машаққатли ва тарихий истиқлол йўлини босиб ўтди.

 

Бугун дунё солномаларида юртимиз ҳақида сўз борганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган ютуқларимизнинг эътирофидир.

Азиз дўстлар!

“Янги Ўзбекистонда элазиз,инсон азиз!”деган ғоясини ўзида мужассам этган ушбу тадбирда Шуни қувонч билан айтиш жоиз-ки, Айни шу босиб ўтилган шонли йўл, халқимиз қўлга киритган ютуқларни сарҳисоб қилиш имконияти ҳамдир.Шу жиҳатдан туманимиз аҳлининг ҳамжиҳатлик билан қўлга киритаётган ютуқларини ҳам ғурур билан эътироф этиш керак.

Ўтган бир йил мобайнида жонкуяр ва меҳнатсевар тумандошларимиз билан кўплаб ютуқларга эришдик.

Хусусан, Туманимизнинг инфра структурасини яхшилаш, аҳолига обод ва чиройли турмуш шароити яратиш, уларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш мақсадида 2022 йил давомида кўплаб янги бинолар, иншоотлар қад ростлади.

Шунингек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий соҳада ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманимизнинг 11 та маҳалласи ҳудудида қарийб ўттиз минг тумандошимизга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 11 та тиббиёт пунктлари, тиббиёт марказида Гемодиализ бўлими янгидан иш бошлади, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Эндиликда аҳолимиз ушбу тармоқлардан фойдаланиш учун олис ҳудудларга бормаслигига имкон яратилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳурматли Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан “Темир Дафтар”, “Аёллар давтари”, “Ёшлар дафтари”даги ва деҳқончилик қилиш истагини билдирган фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш, камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида жами 326 гектар ер майдонлари 1630 нафар фуқароларга ўлчаб берилди. Шу каби амалий ишлар натижасида иқтисодиётимиз ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 135 % га ўсди.

Меҳнаткаш деҳқонларимизнинг тартибли саъй-ҳаракатлари ортидан Ғалла ва кумуш тола хирмони тўлиқ бажарилди.Пахтачилигимизда ҳам олдимизга қўйган режамизни ортиғи билан бажарамиз деган умиддаман.

Қадрли тумандошлар!

Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таълим тизимида ҳам ўз самарасини кўрсатяпди. Хусусан, Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими Миллий рейтинг натижалари бўйича вилоятда биринчи эгаллади.Бундан ташқари, сўнгги ўқув йилида битирувчиларимиз Олий таълимга кириш кўрсатгичи бўйича вилоятда биринчи ўринни кўлга киритди.2021-2022-ўқув йили якунига кўра педагогларнинг сифат таркиби ҳам вилоятда 1-ўринни эгаллаб турибди.

Албатта, биз юқоридаги рақамлар билан тўхтаб қолмаймиз. Юрбошимиз таъкидлаб келаётганларидек, инсон қадрини юксак даражага олиб чиқиш йўлида интиламиз.

Ушбу шаҳдам қадамларимиз, албатта, она диёримиз келажаги, меҳнаткаш, оқкўнгил халқимизнинг яхши яшамоғи мезонидир.

Қадрли дўстлар!

Барчангизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, халқимиз соғ-омон бўлсин, юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва фаровонлик ҳеч қачон аримасин!

 

Ҳурмат билан,

М.Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM