Очиқ мулоқот: Давримизнинг глобал муаммолари ва Ўзбекистон тараққиёти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Глобал муаммолар — умумбашарий ҳаёт ва тараққиёт билан боғлиқ ҳозирги замон муаммолари.Улар жумласига ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг тез суръатлар билан кўпаяётганлигини тартибга солиш, атроф муҳит ҳалокатли тарзда ифлосланиб бораётганлигининг олдини олиш; инсониятни керакли ресурслар — озиқ-овқат, саноат хом ашёси, энергия манбалари билан таъминлаш, фан ва техника тараққиёти салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик кабилар киради. Глобал муаммолар аввало жаҳонда кечаетган иқтисодий, ижтимоийсиёсий, ҳарбий, илмий-технологик, ижтимоий-маданий жараёнларнинг умумбашарий аҳамият касб этиши натижасида юзага келди.

Глобал муаммоларларни 4 гуруҳга ажратиш мумкин:

1) халқаро сиёсий муносабатларда вужудга келган глобал муаммолар — жаҳонда ривожланган, ривожланиб келаётган ва қолоқ мамлакатларнинг мавжудлиги.

 2) халқаро иқтисодий муносабатларда пайдо булга н глобал муаммолар — жаҳон хўжалик тизими вужудга келиб, унда асосан иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар устунлиги қарор топди.

3) ижтимоий соҳада вужудга келган глобал муаммолар —бутун инсониятга хавф туғдирувчи касалликлар тез тарқалаётганлиги шундай муаммолар сирасига киради;

 4) инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши натижасида вужудга келган глобал муаммолар — улар қаторига денгиз ва сув ҳавзаларининг булғаниши, ўрмон майдонларининг тобора қисқариши, атмосфера озон қатламининг йўқолиб бориши кабилар киради. Хатарли кимёвий моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши натижасида қ.х.да экин экиладиган ерларнинг катта қисми яроқсиз ҳолатга келиш хавфи кучайди.

Атмосфера хавосини хар-хил хас хазонларни ёқиш билан ифлосланиши олдини олиш, сомонпояларни ёқиш олдини олиш ҳамда дарахтларни ноқонуний равишда кесилишини, ноқонуний ов қилишини олдини олиш тўғрисида, мактабларда, махалларда, одамлар кўп тупланадига жойларда туманимиз эколог инспекторлари томонидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилаяпти.

        Лекин шунга қарамасдан  2022 йилнинг хозирги кунигақадар туманимизда 202 та  ҳолатдан зиёт хуқуқбузарлик холатлари содир этилди ҳамда фуқароларга нисбатан  80миллион сумлик жарима қўлланилди, бу жарималар ҳуқуқбузарларга белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаши  атмосфера ҳавосини хар-хил хас хазонларни сомонпояларни ёқиб ифлослантирганлиги ҳамда дарахт ва бўталарни ноқонуний кесилиши турларилидур.

Ҳозирги кунда бутунжаҳон миқиёсида экологик муомоллар жудда кўпайиб бораяпти бизнинг жонажон Республикамизда хам бир қатор экологик муаммолар мавжуд бизнинг Республикамиз аввалдан дунёда кам дарахтли мамалакатлар қаторига  кирарди. Манашуни эътиборга олган ҳолда муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 30 декабрида Республикамизда кўкуламзорлаштириш ишларини жадалаштирш дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-46 -сонли Фармонида кузда тутилган манзарали ва мевали бўта дарахтларининг экиш билан бирга “Яшил макон” умуммиллий лойҳаси асосида Пахтачи туманида 2022 йилнинг баҳорида  Пахтачи туманида жами 1 млн. 100 минг тўп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва бўталари экилиши режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунгача бу ортиғи билан  1 млн 106 минг  туп  дарахт ва бута кўчатлари экилди, бу экилган кучатлар барча туманимизнинг  барча мактабларида, махалларида, юқори савияда  ўтказилиб экиш ишлари олиб борилди. Хозирги кунда уларни озиқлантириш суғориш ва хар хил касалликларга қарши ишлов бериш ишлар амалга оширалаяпти.

Туманимиз ҳудудида 59 маҳалла мавжуд бўлиб инспекторларимиз томонидан доимий равишда ушбу махаллаларда рейд кузатув ишлар  олиб борилаяпти ва 10 дан зиёд ноқонуний равишда ташкил этилган чиқиндихоналар аниқланиб, бу чиқиндихоналар маҳалла фаоллари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда бартараф этилмоқда..

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM