"Устозлар миллий форуми" (Физика фани)

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

  Бугун 32-умумтаълим мактабида биология, кимё, физика ва география фан ўқитувчилари иштирокида "Устозлар миллий форуми" ташкил этилди.

  Форумда ХТБ табиий фанлар методисти М.Норбобоева сўзга чиқиб, янги ўқув йилидаги ўзгаришлар ва дастурлар билан таништирди.

 Сўнгра биология, кимё, физика ва география фанлар кесимида тренинг- машғулотлар бошланди.
Кимё фанидан 32 ва 43- мактабнинг кимё фан ўқитувчилари томонидан қизиқарли тажрибалар намойиш этилди.
Биология фанидан янги дарсликлар ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида 13 ва 19- мактабнинг ўқитувчилари слайд- тақдимотлари билан иштирок этишди.

  Бундан ташқари физика ва география фанларидан ҳам фанлараро интеграсияни кучайтириш мавзусида мунозаралар олиб борилди.

 Бу йилги янги ўқув йили олдидан ташкил этилган "Устозлар миллий форуми" барчада катта таасурот қолдирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM