Ижтимоий тармоқлардаги “Самарқанддаги ёш фермер ўзини осиб қўйди” сарлавҳали мақола юзасидан аниқ маълумотлар ёки ёлғон гаплар кимга керак?

Маълумки, кейинги кунларда баъзи ижтимоий тармоқларда Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида яшовчи О.Н. 28 январ куни ўз ҳовлиси молхонасида арқон билан осиб, ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида маълумотлар берилиб, марҳум ва унинг оиласи ҳақида ёлғон гаплар ёзилган.

Жумладан, марҳум О.Н. фермер, бошқалар қатори зўрға кунини кўриб яшайди, дея тарифланган. Аслида эса, ушбу хонадонда 6 киши истиқомат қилиб, уй-жойи 26 сотих ва таморқасининг 8 сотихида иссиқхона барпо этилган.

Марҳум онаси ва акаси билан Навоий шаҳридаги “Бахт” мебель дўконида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган ва ҳар ойда 1,5 миллион сўм атрофида маош олиб келган. Марҳумнинг отасининг таъкидлашича ўғли умуман фермер бўлмаган хатто бирор фермер хўжалигида фаолият кўрсатмаган. Оилада моддий етишмовчилик бўлмаган.

Оила аъзолари доимо тинч тотув яшаб келганлигини қўни-қўшнилар ва маҳалла фаоллари ҳам билдириб ўтишди. 

Лекин кишини ҳайрон қолдирадиган томони шундаки, бир оилада ўта оғир мусибат юз бериб турган пайтда фожеа ҳақида кўпиртириб, шовшувли тарзда ёлғон гаплар тарқатиш инсофданми?

Ноўрин, ёлғон гаплар шундайин ҳам мусибатда ўтирган азадорларга қандай маънавий зарар етказишини, ушбу ёлғон маълумотни тарқатган киши наҳотки ўйламаган бўлса?

“Нуроний” жамғармаси фаоллари,

туман “Маҳалла” жамоат фонди ва туман Ёшлар иттифоқи аъзолари

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM