Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2022 йилнинг 16 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 29 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 26 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 3 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга оммавий ахборот воситалари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

 

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 8- Гўрўғли сайлов округидан сайланган депутат Камолиддин Норбўтаев бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 6 та масала кўриб чиқилди.

         Кун тартибидаги биринчи масала туман прокуротурасининг 2021 йилнинг якуни бўйича қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида туман прокурори Ғ.Абдураҳмоновнинг ахбороти эшитилди. Туман прокурори Ғ.Абдурахмонов 2021 йил давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала 2021 йил давомида ҳуқуқ бузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ИИБ томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Ахмедовнинг ҳисоботи муҳокама қилинди. Ҳисобот тинглангач, 12-Ободон сайлов округидан сайланган депутат Жасур Қурбонов томонидан табиий бойликларимизни ноқонуний талон тарож қилишни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериш таклифини берди. Депутат томонидан берилган саволга М.Ахмедов атрофлича жавоб берди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турғуновнинг солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсатгичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Сессия туманда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг ҳисоботи билан давом этди.

Кун тартибидаги бешинчи масала 2022 йил 1-январ ҳолатига сақланган эркин қолдиқ маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири У.Арнақуловнинг ҳисоботи тинланди.

Сессия якунида 2021 йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти томонидан амалга оширилган ишлар ва депутат сўровларининг таҳлили бўйича котибият мудири Р.Магрипова сўзга чиқди. Депутат сўровларида берилган жавобларнинг ижроси таъминланмаган ташкилот раҳбарлари қаттиқ танқид остига олинди ва Кенгаш раиси томонидан чора кўриш таклифи киритилди.

 

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM