Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифалар тақсимоти:
1. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши раиси ва депутатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ҳамда мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш.
2. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатларига ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш ҳамда уни тегишли ҳуқуқий-ахборот материаллари билан таъминлаш.
3. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши доимий комиссиялари йиғилишларини ташкиллаштириш.
4. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши доимий комиссияларига назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш бўйича ташкилий, услубий, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлаш.
5. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатларининг депутатлик сўровларини олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш.
6. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатларининг чиқарган депутатлик сўровларини масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш.
7. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятининг ойлик иш режасини тайёрлаш ва котибият мудирига тақдим этиш.
8. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари билан йиғилишлар ташкил этиш ва уларда қатнашиш.
9. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятига келган хат ва ҳужжатларни қайд қилиш учун рўйхат олиш китобларини тайёрлаш ва котибият мудирига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
10. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатларининг ойлик иш режаларини олиш ва ижроси юзасидан ёзма ахборотларини қабул қилиб олиш.
11. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятида юритиладиган намунавий номенклатурани шакллантириш учун белгиланган тартибда Кенгаш котибияти мудирига билдиришнома киритиш.
12. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг пасспорт нусхаси ва маълумотномасини олиш.
13. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятининг иш режасини тайёрлаш ва котибият мудирига тақдим этиш.
14. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар ҳамда сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳи раислари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда шакллантириш.
15. Ой якуни бўйича депутатлик сўровлари мониторингини ташкил қилиш.