Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифалар тақсимоти:
1. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорлари лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, юридик техника талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш, мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорларнинг маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритилишидан олдин тегишли адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилиш.
2. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашида ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар режаларининг лойиҳаларини тайёрлаш, маҳаллий Кенгаш раисининг топшириғига биноан ва доимий комиссияларнинг таклифлари асосида сессия кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ҳамда ушбу ҳужжатларни маҳаллий Кенгаш раисига кўриб чиқиш учун киритиш.
3. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашига келиб тушган ҳужжатлар асосида ахборот, таҳлилий ва бошқа материалларни бош мутахассислар билан бирга тайёрлаш.
4. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши ва унинг раиси, котибият мудирининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.
5. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши томонидан ўтказиладиган мажлисларда, ўзига бириктирилган масалалар бўйича доимий комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади.
6. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибияти мудирига сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари томонидан маҳаллий Кенгаш сессиясига киритиладиган масалаларни тақдим этиб боради.
7. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибияти мудирига тайёрланган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида ахборот беради.
8. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши доимий комиссиялари йиғилишларини ташкиллаштиради.
9. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятининг ойлик иш режасини тайёрлаш ва котибият мудирига тақдим этиш.
10. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши котибиятига келган хат ва ҳужжатларни қайд қилиш учун рўйхат олиш китобларини тайёрлаш ва котибият мудирига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
11. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари билан йиғилишлар ташкил этиш ва уларда қатнашиш.
12. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига маълумотларни тайёрлаш ва киритиш.
13. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашидаги доимий комиссиялар иш режасини тайёрлаш ва котибият мудирига кўриб чиқиш учун киритиш.
14. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши раиси топшириғига биноан маҳаллий Кенгаш ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил этиш.
15. Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши фаолиятига оид тадбирлар тўғрисидаги хабарлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ташкил этиш.