№2-рақамли: Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисида

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли ҳамда 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун №1718230-ZU/05619-рақамли ер майдонига доимий фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилганлиги инобатга олинсин ва “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционда реализация қилиш учун қуйилсин.

2. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишга оид маълумот, мажбурият ва талаблар қуйидагича кўрсатиб ўтилсин:

а)

Бўш ер участкасининг ўзига хос рақами

1718230-ZU/05619

б)

Бўш ер участкасининг жойлашган жойи

Пахтачи тумани Нурафшон маҳалласи ҳудуди  

в)

Бўш ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони

г)

Бўш ер участкасининг майдони (гектарда)

0,0036

д)

Бўш ер участкасининг белгиланган мақсади

“Савдо дўкони” қуриш

е)

Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш ваколати

Туман ҳокимлиги

ж)

Бўш ер участкасининг минимал қиймати

413 531,60 (тўрт юз ўн уч минг беш юз ўттиз бир сўм олтмиш тийин) сўм.

Шундан:

44 931,60 (қирқ тўрт минг тўққиз юз ўттиз бир сўм олтмиш тийин) сўм-ер солиғи йиллик ставкасининг миқдори;

368 600 (уч юз олтмиш саккиз минг олти юз) сўм – ер участкасини танлаш материалларни тайёрлаш ишларининг қиймати

 

з)

Аукцион шакли

Очиқ

и)

Объектлар ва иншоот(лар)ни қуриш муддати

01.09.2019 йилгача

к)

Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгаси (аукцион ғолиби)нинг мажбуриятлари

Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига, шунингдек, ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятларга қатъий риоя этиш

л)

Ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар

Ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган чекловларга қатъий риоя этиш

м)

Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот

Ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик ҳамда белгиланган мақсаддан бошқа мақсадларда фойдаланмаслик.

Объект қурилиши “Йўл харитаси”да белгиланган босқичлар ва муддатларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши ва қурилиш ишларини белгиланган муддатда тўлиқ якунлаш талаб этилади.

Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қўйилади.

 

3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Бердиёров):

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш буйича электрон аукцион ташкил этиш учун “Электрон буюртманома”ни белгиланган шаклга мувофиқ, иловалар билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими қошидаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида юборишни;

бўш ер майдонига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқи “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатилишини таъминласин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Бердиёров зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                 В.Рахимов

 

Пахтачи тумани,

2018 йил 20 сентябрь,

1961-Қ-сон

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM