Тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари номларини ўзгартириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори

Лойиҳа

Тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари номларини ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда), 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картаграфия ва давлат кадастри давлат қўмитасининг, Давергеодезкадастр қўмитаси Республика топонимика хизмати Эксперт комиссиясининг эксперт хулосаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг номлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссиясининг раиси Ш.Худойбердиев зиммасига юклатилсин.

3. Тумандаги мутасадди ташкилотлар ушбу қарор талабидан келиб чиқиб, зарур ўзгартиришларни амалга оширсин.

4.Мазкур қарор расмий ОАВда эълон қилингандан кундан кучга киради.

 

Туман Кенгаши раиси                                                  В.Рахимов

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2018 йил “........” августдаги №......./........-сонли қарорига илова

 

Туман ҳудудидаги номлари ўзгартирилаётган маҳаллалар фуқаролар йиғинлари

РЎЙХАТИ

 

Маҳалланинг ҳозирги номи

Маҳалланинг янги номи

1

Манғит

Ҳайит Элбеги

2

Қилтамғали

Дўнг

3

Равшанобод

Қарнабота

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM