Ҳурмат бажо келтирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши томонидан тадбирлар режаси белгилаб олинди. Ушбу режага асосан жойлардаги ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан турли тадбирлар ўтказилди. Жумладан, уруш қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги» ташкил этилди. Ҳафталик давомида ёшлардан иборат «Меҳрибонлик гуруҳи» фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, уюшмаган ёшлар ўртасида югуриш мусобақаси ташкил этилди. Беллашув ғолибларига қимматбаҳо совғалар ҳамда барча иштирокчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи рамзи туширилган футболкалар берилди.

Айниқса, Кенгаш томонидан уюштирилган «Ёшлар паради» туман аҳолиси ва ёшларда катта таассурот қолдирди. Парад ҳарбий оркестр бошчилигида уруш давридаги ҳарбий кийимларни кийган тумандаги барча мактаблар ва коллежлар ўқувчилари ижросидаги жанговор ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар жўрлигида ташкил этилди. Параднинг минг нафардан зиёд иштирокчилари «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватан ва халқимиз озодлиги йўлида шаҳид бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM