Йўл қоидаси умр фойдаси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани 22-умумтаълим мактабида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Мактабнинг тадирлар залида мактаб педагогик жамоаси ҳамбошланғич синф ўқувчилари иштирокида бугун 21-сентябрь куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тарғибот тадбирини мактаб директори И.Холиқов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Пахтачи туман ИИБ ЙҲХБ бўлим бошлиғи М.Хўжаяров, 4-Сектор котиби О.Тухтаниёзов,  Жаҳонобод маҳалла раиси С.Ҳимматов, барча синф рахбарлари, 3-4-5-синфлар ўқувчилари иштирок этишди.

    Пахтачи туман ИИБ ЙХХБ бўлим бошлиғи М Хўжаяров ўз сўзида ушбу мактабнинг 3-синф ўқувчиси Сайдуллаева Дилнура билан автоҳалокат туфайли оламдан ўтганлиги тушунтирилиб ўқуувчиларга тушунчалар берилди. Юқоридаги айтилган фикрларга қўшимча равишда яна шуни такидлаб ўтиш керакки, хар бир нарсани ўз қонун қоидаси бўлгани каби йўлларда ҳам ҳаракатланиш қоидалари мавжуд. Йўл қоидаларига амал қилган хар бир шахс ўз ҳаётини хавф-хатардан сақлаш билан бирга ота-онасига, устозларининг ўгитларига амал қилган бўлади. Агар транспорт воситаси катта тезликда келаётган  бўлса, дархол четга чиқиб туриш, пиёда юрганда махсус пиёдалар юриш йўлагидан юриш, велосипедда юрганда эса машина йўлига чиқиб кетмаслик каби эхтиёт чораларини ўқувчиларга эслатиб ўтишди.

Тарғибот тадбирида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM