Янгиликлар

Бугун туман ҳокими мактабларда дарс ўтди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 23 августдаги видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарлар таълим муассасаларида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббуси ўртага ташлаганди.

Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар туман ҳокимидан миннадор

Пахтачи тумани “Истиқлол” маҳалласида қўп қаватли уйлар атрофи ноқонуний қурилмалардан тозаланиб тартибга келтирилди. Уй олдидаги йўлаклар, ариқлар бетонланиб текис ҳолатга келтирилди. Ушбу кўп қаватли уйда яшовчилар учун янги 8 очколи ҳожатхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу қурилиш ишларини ўз вақтида сифатли бажарилганлигини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими М.Ҳамдамов ташриф буюрди.

Туман ҳокими таълим муассасаларида

Бугун 2-сентябрь куни туман ҳокими М.Ҳамдамов тумандаги 1, 41, 12 умумтаълим мактаблари, 24- мактаб филиали ва 10 МТТ даги қурилиш ва таъмирлаш ишларини бориб кўриб, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Туман ҳокими мукофотланганларни қутлади

Бугун 2-сентябрь куни эрта тонгдан “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Пахтачи тумани “Ғаллакор” фермер хўжалиги раҳбари Нархол Қурбоновани туман ҳокими М.Ҳамдамов, туман прокурори Э.Шарипов, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари мукофот билан қутлаб табриклаш учун хонадонларига ташриф буюришди.

Пахтачиликлар, мукофотлар муборак бўлсин!

Мустақиллик байрами арафасида юртимизнинг бир қатор соҳа вакиллари муҳтарам Президентимиз томонидан турли хилдаги орден ва медаллар билан тақдирланишди. Улар орасида ўз тумандошларимиз номларини кўриш барчамизга фахр бахш этмоқда.

Улар қуйидагилар: